Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

«Чемпион+» газетасининг 28 июнь, №24-сони анонси билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Эртага — 28 тонгидан "Чемпион-плюс" газетасининг янги, 24-сони сотувга чиқади. Сиз азиз муштарийларни газетанинг янги сони анонси билан таништирамиз.

Муқовада аслида Месси кетиши керак эди. То пенальтилар серияси тугаунча кутдик, ўзиям. Йўқ, Бэйлнинг навбати экан...

2-саҳифа. Кириш. Хайрулла Ҳамидов Евродаги адолатсизлик ҳақида сўзлайди. Албатта, шу “Реал”нинг қуръасини аралаштириш шарт-да, а, жаноб? :)

3-саҳифа. Ўнталик. Евро ҳақидаги хабарлар ичига аралашиб қолган Африка қитъаси биринчи ўринни қўлга киритган. Зўр-а?...

4-саҳифа. Муҳрим Аъзамхўжаевнинг таҳлил қалами бу сафар тепаликка чиқа олмаган “Оқтепа” жамоасига тўхталади. Ўша тепаликка чиқмайлик, дегандим-а, Тутти...

5-саҳифа. Шерлар”га нима бўляпти? Бу сафар Ғузордаги мағлубият. Ўйин таҳлили билан танишинг...

8-9-саҳифалар. Бечора Мессини йиғлаётган Копа Америка ҳақида “Финал синдроми” мақоласи. Шу нуқтага келиш шартмиди, Лео?)

10-саҳифа. Париждан мақола! Янги вакилимиз – Фирдавс Евродаги фанатлар ҳақида ўз кўзи билан кўрганларини ёзади. Тўғри ва аниқ ёзади

11-саҳифа. Словакия – Англия. Англия Уэльсни осон томонга жўнатиб юборяпти. Акалик шунчалик бўлар-да, а?)

12-18-саҳифалар. Евронинг сўнгги тур ўйинлари. Шўрлик албанлардан омадли португалларгача ҳикоя қилинади. Бутун жамоа ишлаган...

19-саҳифа. Плей-офф. Хайрулла Ҳамидов танаффусгача яхши ўйнайдиган ва танаффусдан сўнг яхши ўйнайдиган жамоалар ўртасидаги баҳсни таҳлил қилади.

20-саҳифа. Вай, қутураётган Бельгияни тўхтатиб қоладиган одам борми? Шалварли амакининг қўлидан келмади, энди Бэйлми?

21-саҳифа. Германия-Словакия. Слобаклар билан “Келинлар қўзғолони”даги ўғилчанинг ёзилиб қўйгани ўртасидаги ўхшашликни топинг. Аслановдан!

22-саҳифа. Евродан шарманда бўлиб қайтган руслар ҳақида латифалар ўнлиги. Х.Ҳамидов тўплаб чиққан. Охирида ўзимизникиларни ҳам огоҳлантиради

23-саҳифа. Терма жамоа ва клубдаги мураббийлик ўртасидаги катталашиб кетаётган тафовут. Хайрулла Ҳамидов биргина юртнинг тизимидан рози экан...

24-25-саҳифалар Аслановдан шедевр! Кўприк. Кўприкдан қарасангиз, футболимиздаги кўпиклар ҳам кўрина бошлайди.

26-27-саҳифалар. Brexit мавзуси. АПЛда ҳеч ким қолмайдими? Қаҳрамоннинг мақоласида бу мавзу ҳақида батафсил маълумот оласиз.

28-29-саҳифалар. Футбол ва бошқалар: Месси ва Роналдуни солиштиравериб чарчамадингизми? Балли, унда солиштиришда давом этинг. Солишинг керак бўлса...

30-31-саҳифалар. Газетамизнинг мўъжазгина трансфер ойнаси. "Барса" Перешични олмоқчи, фақат анови соч турмагини йиғиштириб келиши керак

32. Чиқиш. Нега Баҳром Ҳакимовни "Қўқон-1912"га чақиришмаяпти? Телефонини йўқотиб қўйган бўлишса, берамиз, Қаҳрамонда бор

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:05, 27.06.2016.
Ўқилди: 7642 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.