Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Евро-2016. Италия амалдаги чемпионни мусобақадан чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатининг нимчоракфиналида Италия терма жамоаси амалдаги чемпион Испанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди.

Биринчи бўлимда Италиянинг ҳужумлари хавфлироқ бўлди. 8-дақиқада чап қанотдан белгиланган жарима зарбасидан тўп жарима майдонига йўлланди. Пелле яқин масофадан боши билан аниқ зарба йўллади. Де Хеа маҳорат билан қайтарди!

Орадан бироз ўтгач, Жаккерини жарима майдони ичида қайчи услубида зарба йўллаганида тўп Де Хеани қўли орқали устунга тегиб қайтди!

29-дақиқада Италия ҳисобни очиши мумкин эди. Де Шильо чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Рамос уни қайтараман деб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди.

Кетма-кет ҳужумлар барибир ўз самарасини берди. 33-дақиқада Эдер жарима зарбасидан тўпни кучли зарба билан дарвозага йўллади. Де Хеа тўпни ушлаб қололмади. Унга етиб келган Жаккерини ёнгинасида турган Кьеллинига етказди. Кьеллини эса бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этди!

Бўлим якунида Италия яна бир вазиятни қўлдан чиқарди. Жаккерини чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, кучли зарба йўллади. Де Хеа яна маҳорат кўрсатди!

Иккинчи бўлим тўлиғича Испаниянинг ташаббуси остида ўтди. 49-дақиқада Мората чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади. Буффон ўз ўрнида!

55-дақиқада Италия жуда яхши вазиятни қўлдан чиқарди. Эдер дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, Де Хеани доғда қолдира олмади.

Шундан сўнг Испания харчанд уринмасин, Италия дарвозаси томон йўл топа олмади.

77-дақиқада Пике жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллади, Буффон маҳорат билан қайтарди.

Сўнгги дақиқаларда эса Италиянинг қарши ҳужуми гол билан якунланди. Дармиан ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Пелле яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол этди!

Натижада, амалдаги чемпион Испания мусобақани тарк этди. Италия эса чоракфиналда Германияга қарши майдонга тушадиган бўлди.

27 июнь, Сен-Дени, «Стад де Франс»

Италия – Испания 2:0 (1:0)

Голлар: Кьеллини (32), Пелле (90+1)

Италия – Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Флоренци (Дармиан, 84), Пароло, де Росси (Мотта, 54), Жаккерини, Де Шильо, Пелле, Эдер (Инсинье, 82).

Испания – Де Хеа, Хуанфран, Пике, Рамос, Альба, Фабрегас, Бускетс, Иньеста, Сильва, Мората (Васкес, 70), Нолито (Адурис, 46; Педро, 81).

Огоҳлантиришлар: Де Шильо (23), Нолито (40), Пелле (54), Мотта (89), Бускетс (89), Сильва (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:12, 27.06.2016.
Ўқилди: 7636 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.