Испания терма жамоасининг бош мураббийи Висенте дель Боске Италияга (0:2) қарши ўтказилган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу натижани тўғри қабул қилиш ва олдинга қараб юриш керак. Италия кучли, жисмонан яхши жамоа. Улар бизга қарши қандай ўйнашни яхши ўзлаштиришган.
Албатта ҳар қандай мағлубият аламли. Сўнгги 8 йилда биз кучли эдик. Бугун эса Италия кучлироқ ўйнади. Биз тўпни жарима майдонига етказиш, прессинг қилиш орқали ўйнаб кўрдик. Бироқ бу ўз самарасини бермади.
Яқин кунларда федерация билан келажагим ҳақида гаплашиб оламан. Ҳозирча ҳеч қандай қарорга келганим йўқ», — деди дель Боске Sky Sport Italia эфирида.