Францияда ўтаётган Европа чемпионатида энг катта сенсациялардан бири юз берди. Қитьа чемпионатининг финал босқичида илк марта иштирок этаётган Исландия терма жамоаси чемпионликка даъвогар Англияни мағлуб этди!
Ваҳоланки, скандинавлар ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишганди. Хальдоурссон ўз жарима майдончаси ичида Раҳим Стерлингни йиқитишга мажбур бўлди. Уэйн Руни томонидан йўлланган 11 метрли зарбани дарвозабон қайтара олмади.
Исландлар орадан 2 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ён чизиқдан тўп жарима майдонига етказилди. Арнасон тўпни боши билан тўпни дарвозабонм майдончасига бурди. Сигурдссон эса яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол этди.
Ўйиннинг 18-дақиқасига келиб Лагербек шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Колбейн Сигторссон жарима майдони чизиғи олдида уч нафар англиялик ҳимоячи орасидан дарвозанинг пастки бурчагига аниқ зарба йўллади! Тўп Ҳартнинг қўлига тегиб, чизиқни кесиб ўтди!
Исландия яхши ҳимояланди, Англияга деярли имконият бермади. Агар исландиялик футболчилар бироз маҳоратлироқ бўлишганида, қарши ҳужумда рақибни камида 2 марта жазоларди. Айниқса, Рагнар Сигурдссон дарвозабон майдончаси чизиғи устида чалқанча услубда берган зарбани Жо Ҳарт омад туфайли қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Исландия чорак финалга чиқди ва бу босқичда Францияга қарши баҳс олиб боради. Кўрамиз, Исландия эртага яна давом этармикан? Англия эса... нима ҳам дердик, ўзидан кўрсин!
Евро-2016. Нимчорак финал
Англия – Исландия 1:2 (1:2)
Голлар: 1:0 – 4, пенальти Руни, 1:1 – 6 Сигурдссон, 1:2 – 18 Сигторссон.
Англия – Харт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер (Уилшер, 46), Стерлинг (Варди, 60), Старриж, Кейн, Руни (Рэшфорд, 86).
Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон, Гудмундссон, Сигурдссон, Гуннарссон, Бьярнасон, Сигторссон (Бьярнасон, 77), Бедварссон (Траустасон, 89).
Огоҳлантиришлар: Сигурдссон (38), Старриж (47), Гуннарссон (65).