Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

“Машъал”- “Насаф”: ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Биринчи давранинг сўнгги турида воҳамизнинг икки жамоаси – “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 1 июл жума куни Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли марказий стадионда бўлиб ўтади. “Дерби” соат 19:00да старт олади. Бир кун олдини ёшлар лигаси доирасидаги учрашув, соат 18:15да бошланади.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак, “воҳа дерби”си мақомини олган мазкур қарама-қаршилик ҳар доим мухлислар диққат марказида бўлиб келган. Мазкур баҳс бу сафар “Насаф” учун ҳам, “Машъал” учун жуда муҳим саналади.

“Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихига кўз ташласак, ўтказилган 26 та ўйиннинг 13 тасида “аждарлар” зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. “Машъал” вакиллари эса 7 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилмоқда: 44-26.

Жамоамиз сўнгги бор  Муборакдан 2005 йили ғалаба билан қайтган (2:0). Ўшанда Зафар Холмуродовнинг “дубл”и “Насаф”га уч очко келтирган эди. Умуман ушбу “дерби”да Зафар Холмуродов 8 марта гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди.

Дербида уч марта “хет-трик” кузатилган. 2004 йили Муборакда Зафар Холмуродов, 2007 йили Виктор Клишин рақиб дарвозабонларини уч марта хафа қилган. Ўтган мавсумда Қаршида ўтказилган биринчи давра ўйинида “Насаф”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган бўлса, иккинчи дарадаги муборакда ўтган учрашувда “газчилар” кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Қизиқарли статистикага назар ташласак, жамоалар таркибида тўп сурган уч футболчи Зафар Холмуродов,  Жасур Бобоев ва Илҳом Шомуродов “Насаф” ва “Машъал” таркибида тўп тепиб, “дерби”да гол уришнинг уддасидан чиқишган.

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба  қайд этилган ҳисоб – 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.

Жамоамиз Муборакда ўтган ўйинларнинг бештасида мағлубиятга учраган. Икки ўйинда “аждарлар” сафарда уч очкога эга бўлишган. “Машъал” майдонида олти марта дуранг қайд этилган.  “Насаф”  Муборакда бўлган охирги 9та ўйинда ғалаба қозона олмаган. Аммо бу сафар жамоамиз футболчиларининг майдонга фақат ғалаба учун тушишларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Айни пайда “Насаф” жамоамиз  14 учрашувдан кейин 28 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасида бораётган бораётган бўлишса, “Машъал” футболчилари жадвалнинг 10-поғонасини эгаллаб туришибди.

Ўзаро ўйинлар:

2002 йил 20 апрель

«Машъал» – «Насаф» – 0:2

Голлар: Нўъмон Ҳасанов 20, Ойбек Усмонхўжаев 72.

2002 йил 26 октябрь

«Насаф» – «Машъал» – 2:0

Голлар: Вали Келдиев 23, Ботир Қораев 49.

 

2003 йил 27 апрель

«Машъал» – «Насаф» – 0:0

2003 йил 27 сентябрь

«Насаф» – «Машъал» – 3:1

 

2004 йил 4 март

«Насаф» – «Машъал» – 3:1

Голлар: Зафар Холмуродов 16, 31 – Қудрат Мадаминов 20.

2004 йил 20 ноябрь

«Машъал» – «Насаф» – 4:3

Голлар: Рустам Қодиров 51, Жасур Бобоев 73, 74 – Зафар Холмуродов 45, 84, 89 пен.

 

2005 йил 27 июнь

«Машъал» – «Насаф» – 0:2

Голлар: Зафар Холмуродов 77, 84.

2005 йил 10 август

«Насаф» – «Машъал» – 1:0

Гол: Ботир Қораев 3 пен.

 

2006 йил 24 июнь

«Машъал» – «Насаф» – 1:1

Голлар: Ботир Қодирқулов 4 – Даврон Файзиев 75.

2006 йил 28 июнь

«Насаф» – «Машъал» – 3:1

Голлар: Илёс Қурбонов 13, Константин Боев 26, 82 – Виктор Клишин 70.

 

2007 йил 21 апрель

«Насаф» – «Машъал» – 0:1

Гол: Ботир Қодирқулов 19.

2007 йил 1 ноябрь

«Машъал» – «Насаф» – 4:1

Голлар: Виктор Клишин 5, 32, 49 – Рўзиқул Бердиев 66.

 

2008 йил 5 апрель

«Машъал» – «Насаф» – 2:1

Голлар: Рустам Қодиров 90 – Ярослав Крушельницкий 15 (автогол), Зафар Холмуродов 67.

2008 йил 8 ноябрь

«Насаф» – «Машъал» – 2:3

Голлар: Баҳодир Муртазоев 28, Шербек Йўлдошев 83 – Илҳом Шомуродов 12, Виктор Клишин 36, Рустам Қодиров 59.

 

2009 йил 20 июнь

«Машъал» – «Насаф» – 1:1

Голлар: Зафар Холмуродов 64 – Камолиддин Мурзоев 60.

2009 йил 19 август

«Насаф» – «Машъал» – 2:0

Голлар: Баҳодир Пардаев 51 пен., Жасур Бобоев 61.

 

2010 йил 21 май

«Насаф» – «Машъал» – 3:1

2010 йил 21 август

“Машъал” – “Насаф” – 1:0

Гол: Риндюк 86.

 

2011 йил 15 май

“Насаф” – “Машъал” – 2:0

Голлар: 1:0 – Артур Геворкян, 45+2, 2:0 – Носир Отақўзиев, 56

2011 йил 9 сентябрь

“Машъал” – “Насаф” – 1:1

Голлар: 0:1 – Тўраев Лутфулла, 44, 1:1 – Петкович Игорь, 54

 

2012 йил 26 апрель

“Машъал” –“Насаф” – 0:0

2012 йил 27 сентябрь

“Насаф” – “Машъал” – 3:0

Голлар: К.Тўраев (41), А.Петрович (46), В.Шишелов (72)

 

2014 йил 14 июнь

“Насаф” – “Машъал” – 4:2

Голлар: Алишер Юсупов (28), Артур Геворкян (32,54,58) – Мўйдин Мамазулунов (42), Жаҳонгир Абдумўминов (45).

2014 йил 2 ноябрь

“Машъал” – “Насаф” – 1:1

Голлар: М.Ғофуров (90+1) – А.Геворкян (86, пеналтидан).

 

2015 йил. 1 июл

“Насаф” – “Машъал” – 3:0

Голлар: Акрамжон Баҳритдинов (4), Баҳром Абдураҳимов (27), Илҳом Шомуродов (52).

2015 йил. 20 ноябр

“Машъал” – “Насаф” – 1:0

Гол: Шахзод Шайманов (39).

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:00, 28.06.2016.
Ўқилди: 3072 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.