Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жон Терри Европа чемпионати нимчорак финалида миллий терма жамоасининг Исландиядан мағлубиятидан сўнг (1:2) фикр билдирди.
"Ўтган тунда йигитлар учун қаттиқ хафа бўлдим. Ухлай олмадим. Эрталаб тренажер залига бориб, "Челси"нинг мавсумолди турнесига тайёргарликни бошладим", — деб ёзади 35 ёшли футболчи Инстаграмдаги саҳифасига.