"Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида қаралмоқда.
Англия футбол ассоциацияси франциялик мутахассис ўз клубидаги ишини тамомлаб олиши учун бир йил кутишга тайёр. Унгача эса миллий термани Англия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт бошқариб туради.
Венгердан ташқари Брендан Роджерс, Клаудио Раньери, Рио Фердинанд, Стивен Жеррард ҳам номзодлар сафида тилга олинмоқда.
Англия терма жамоаси Евро-2016 нимчорак финалида Исландияга ютқазиб қўйганидан кейин Рой Хожсон истеъфога чиқарилганди.