Кириш Регистрация

Денис Истомин “Уимблдон – 2016”ни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Англиянинг Лондон шаҳрида “Катта дубулға” туркумига кирувчи энг нуфузли тўрт турнирдан бири – “Уимблдон – 2016”ни ғалаба билан бошлади.

Денис Истомин яккалик баҳсларининг биринчи даврасида Жанубий Африка Республикаси вакили Кевин Андерсонга қарши кортга чиқди. Беш сет давом этган учрашувда теннисчимиз 4:6, 6:7, 6:4, 7:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. У иккинчи даврада испаниялик Николас Альмагро билан куч синашади.

Буюк Британияда бўлиб ўтаётган Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган халқаро турнирда ёш теннисчимиз Ҳумоюн Султонов учинчи босқичга чиқди.

Ҳумоюн дастлаб австралиялик Алексей Попирин, иккинчи даврада сербиялик Миомир Кежманович устидан зафар қучди. Энди у кейинги босқичда мезбонлар вакили Алестейр Грей билан баҳслашади. 

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 22:05, 29.06.2016.
Ўқилди: 4283 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик