Бельгия футбол федерацияси (БФФ) Ирландияга (3:0) қарши ўйин пайтида тартибсизлик келтириб чиқарган мухлисларни топиб, УЕФА томонидан солинган жаримани улардан ундириб олмоқчи.
УЕФА ташкилоти БФФни бу можаро юзасидан 5 минг евро жаримага тортган эди.
«Бу қарорни қабул қиламиз. Ўз навбатида стадионда тартибсизлик келтириб чиқарган шахсларни топиб, жаримани улардан ундириб оламиз. Қоидабузарларнинг фотосуратларини олганмиз” - дейилади БФФ матбуот хизмати хабарида.