Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Диққат марказда Тошкент дербиси

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" олий лиганинг 15-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида ўтказади. "Темирйўлчилар" бугун "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб боришади. ТТЙМИ стадионида бўладиган учрашув соат 19:00да старт олади.

Айни пайтда иккала жамоа ҳам олий лига турнир жадвалида юқори ўринларда бормоқда. "Бунёдкор" 36 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, рақибидан битта ўйин кам ўтказган "Локомотив" 35 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда боряпти.

ТАЪРИФ: Мазкур учрашувга эътибор юқори. Чунки бу ўйин биринчи давра ғолиби ким бўлишини аниқлаб бериши мумкин. Тошкент дербиси мақомига эга баҳсда жамоаларнинг имконияти тенг баҳоланмоқда. Фақат "Локо" ўз майдонида тўп тепишини инобатга олсак, устунлик кўпроқ "темирйўлчилар" томонида. Иккала жамоа мавсумни юқори нотада ўтказяпти ва "Локомотив" ҳам, "Бунёдкор" ҳам ҳозирча мағлуб бўлгани йўқ. Бу ҳам ўйинга бўлган қизиқишни оширади.

ФАКТ: Ўз майдонида шу пайтгача бешта учрашув ўтказган "Локомотив" шуларнинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати: 15-2. Жамоа энди "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб боради ва бу ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал этишга уриниб кўради. "Бунёдкор" эса сафарда ҳозирча еттита учрашув ўтказиб, шундан 5тасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнади. Тўплар нисбати: 13-3. Иккала жамоа ҳам олий лигада ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ.

“Локомотив” майдонида ўтган барча учрашувлар:
13.04.2015. «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:0
28.08.2014. «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:2
05.08.2013. «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:1
08.10.2012. «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:1
09.04.2010. «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:4
04.04.2009. «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:2
03.10.2008. «Локомотив» - «Бунёдкор» 2:3
03.12.2007. «Локомотив» - «Бунёдкор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг тўрттасида меҳмонлар ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” ўз уйларида уч марта зафар қучишган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 11:28, 01.07.2016.
Ўқилди: 4224 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.