Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Фарҳод Собиров – олтин медаль соҳиби

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачи Фарҳод Собиров Грузиянинг Тбилиси шаҳрида йигирма ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида битта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, 2014 йили Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Фарҳод Собиров жаҳон чемпионатида вазни 94 килограммгача бўлган атлетлар баҳсида иккикураш якуни бўйича 373 килограмм натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади.

Иқтидорли спортчимиз штангани даст кўтаришда 170 килограмм, силтаб кўтаришда 203 килограмм натижа билан иккита кумуш медални ҳам қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатида Шаҳзод Худойберганов ўз вазн тоифасида кумуш, қизлар ўртасидаги баҳсларда Муаттар Набиева эса учта бронза медални қўлга киритгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Шу тариқа ёш атлетларимиз жаҳон чемпионатида битта олтин, учтадан кумуш ва бронза медаль билан тақдирланди.  

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 19:10, 01.07.2016.
Ўқилди: 4776 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик