Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Теннисчиларимиз муваффақияти

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Англиянинг Лондон шаҳрида “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон – 2016” халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Нуфузли мусобақанинг иккинчи даврасида Денис Истомин испаниялик Николас Альмагрога қарши кортга чиқди ва 6:4, 7:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у учинчи даврада бельгиялик Давид Гоффен билан куч синашади.

Теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Польшада хотин-қизлар ўртасида давом этаётган “Torun – 2016” халқаро турнири жуфтлик баҳслари ярим финалига чиқди.

Оқгул россиялик Валентина Ивахненко билан биринчи даврада венгриялик Ванда Лукаш ва болгариялик Изабелла Шиниковани, чорак финалда словакиялик Вивен Жухажова ва беларуслик Ирина Шимановични мағлуб этди. Оқгул ва Валентина ярим финалда польшалик Жустина Жегиолка ва украиналик Валентина Страховани синовдан ўтказади.

Буюк Британияда теннис бўйича ўғил болалар ўртасида ўтаётган халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида истеъдодли теннисчиларимиз Ҳумоюн Султонов ва Жўрабек Каримов финалга йўл олди.

Ҳумоюн Султонов ва Жўрабек Каримов ярим финалда япониялик теннисчилар Наоки Тажима ва Юносуке Танакани 7:6, 6:1 ҳисобида енгди. Ёш теннисчиларимиз финалда америкалик Васил Кирков ва Улисес Бланк билан куч синашадиган бўлди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 19:14, 01.07.2016.
Ўқилди: 3432 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.