Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Евро-2016. Франция Исландияни тор-мор этиб, яримфиналга чиқди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси Европа чемпионатининг чоракфиналида Исландияни йирик ҳисобда мағлуб этди ва яримфиналга йўлланма олди.

Ўйинни жамоалар эҳтиёткорона бошладилар. Кичик ташаббус исландияликларда бўлди. Аммо ҳисоб французлар томонидан очилди.

12-дақиқада Матюиди ажойиб тўп ошириш орқали Жируни дарвозабон билан яккама-якка чиқарди. Ҳужумчи эса вазиятдан унумли фойдаланиб, тўпни дарвозага йўллади!

20-дақиқада ҳисобдаги фарқ ошди. Гризманн бурчак зарбасидан тўпни жарима майдонига етказди. Ҳаммадан баланд сакраган Поль Погба боши билан аниқ зарба йўллаб, жамоасининг иккинчи голини урди.

Шундан сўнг Исландиянинг ҳужумга ўтишдан бошқа чораси қолмаган эди. Франция эса уларни бўлим охирида яна жазолади.

43-дақиқада тўп ўнг қанотдан жарима майдонига етказилди. Жиру тўпни боши билан Гризманга қолдирди. У эса орқароқда турган Пайега ташлади. Димитри узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг пастки бурчагига йўллади!

Орадан 2 дақиқа ўтгач, Жирунинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Гризманн дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага киритди!

 

Биринчи бўлимдаёқ рақиб дарвозасига тўртта гол урган французлар иккинчи бўлимда хотиржам ҳаракат қилишди.

56-дақиқада Гилфи Сигурдссон ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Колбейн Сигторссон яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди

Аммо шу заҳотиёқ Франция орадаги фарқни тиклади. Пайет жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига етказганида, ҳаммадан баланд сакраган Жиру боши билан тўпни дарвозага йўллади.

Ўйин охирида Исландия яна бир гол урди. Скуласон тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказганида, Бьярнасон яқин масофадан боши билан зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди.

Бундан ортиғига Исландиянинг кучи ҳам, вақти ҳам етмади. Франция яримфиналга йўл олди ва 7 июль куни Германия билан куч синашадиган бўлди.

3 июль, Сен-Дени, «Стад де Франс»

Франция – Исландия 5:2 (4:0)

Голлар: Жиру (12, 59), Погба (20), Пайет (43), Гризманн (45) – Сигторссон (56), Бьярнасон (83)

Франция – Льорис, Умтити, Эвра, Санья, Косьельни (Мангаля, 72), Погба, Матюиди, Пайет (Коман, 80), Сиссоко, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 60).

Исландия – Хальдерссон, Р.Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон (Ингасон, 46), Гудмундссон, Гуннарссон, Г.Сигурдссон, Бьярнасон, Сигторссон (Гудьонсен, 83), Бёдварссон (Финнбогасон, 46).

Огоҳлантириш: Бьярнасон (58), Умтити (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:56, 04.07.2016.
Ўқилди: 8770 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.