Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Равшан Бозоров: «Таркибнинг асосий қисмини сақлаб қоламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтада «Навбаҳор» клубида яна ўзгаришлар юз берганидан хабарингиз бўлса керак. Клуб раҳбарияти алмашгач, ўз-ўзидан бош мураббий ҳам алмаштирилди. Бунгача биринчи лигада Ҳаққулободнинг «Норин» жамоасини бошқариб келган Равшан Бозоров «Навбаҳор» бош мураббийи этиб тайинланди. Ушбу мутахассис биринчи лигада ишлаш орқали ўзидан яхши таассурот қолдираётганди. Энди эса олий лигада ҳам ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Шу боис Равшан Тошпўлатович катта иштиёқ билан ишга киришмоқда. «Навбаҳор» жамоасига бош мураббий этиб тайинланганидан кейин у билан суҳбатлашдик.
- Авваламбор, «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийлигини қандай қабул қилдингиз?
- «Андижон»га қарши ўйиндан кейин йиғилиш бўлди. Унда раҳбарият мени клубга бош мураббий этиб тайинлашди. Жамоа аъзоларини ҳам яхши биламан. Мисол учун, Дилшод Жабборов ва Акрам Баҳриддиновни «Локомотив»даги фаолиятим орқали танишман. Жамоага келганимни йигитлар ҳам хурсандчилик билан қарши олишди. Мендан талаб қилинаётган нарса шуки, «Навбаҳор»ни яхши жамоага айлантириш, мазмунли ўйинлар кўрсатиб, ғалабалар билан мухлисларни қувонтиришдан иборат. Яхши жамоа тузганлигимизни ишқибозларга кўрсатиб беришимиз керак.
- Адашмасам, биринчи марта олий лигада бош мураббий сифатида ишга киришяпсиз ва табиийки, бу Сиз учун дебют саналади. Қачонлардир шундай бўлишини билармидингиз?
- «Навбаҳор»га бош мураббий этиб тайинлашларини кутмагандим десам ёлғон гапирган бўламан. Қачондир олий лига жамоасида бош мураббий бўлиш иштиёқи бор эди. Ўзимга ишонаман. Клуб раҳбарлари менга ишонишади ва мен ҳам уларга ишонаман. Умуман олганда, қачондир олий лигада бош мураббий бўлиб ишлашимга ишонардим.
- Унда айтингчи, «Навбаҳор»дан биринчи бор таклиф қачон бўлганди?
- Биринчи бор бир ой олдин бўлганди. «Норин» клуби раҳбарлари – Даврон Каримов, Мурод Собиров каби футбол жонкуярларини вилоят ҳокими «Навбаҳор»да ишлашга таклиф қилди. Ўша пайтда улар агар «Навбаҳор»да ишласак, биз билан бирга ишлайсизми, деб сўрашганди. Агар Сизларга ёрдамим керак бўлсам, албатта бораман ва ёрдам бераман деб жавоб қайтаргандим. Бу инсонлар билан «Норин» жамоасида бирга ишлаш орқали бир-биримизни яхши тушунамиз. Улар фақат футбол учун курашадилар. Олий лигада ишлаш имконияти туғилганидан хурсандман. Тўғриси, ўзим учун ҳам“элита”да бош мураббийлик қилиш ҳам қизиқ туюляпти.
- «Навбаҳор»нинг биринчи даврадаги ўйинларини кузатган бўлсангиз, ўйинлар ҳақида нима деган бўлардингиз?
- Адашмасам, «Навбаҳор»нинг 4-5 та ўйинини томоша қилдим. Уларнинг орасида ҳар хил учрашувлар бўлди. Масалан, «Насаф»га қарши ажойиб ўйин намойиш этилди. Ўша беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди ва наманганликлар яхши таассурот қолдиришди. Бошқа учрашувларда, айтайлик, «Металлург» билан кечган беллашув яхши чиқмади. Нимагадир ўша куни «Навбаҳор» жамоасига барқарорлик етишмади. Энди жамоада ҳамма нарсани жой-жойига қўямиз, футболчилар билан жиддий тарзда гаплашиб оламиз. Профессионал тарзда иш олиб борамиз. Жамоавий муҳитни ярата олишимиз керак. Чунки, ҳамжиҳатликда гап кўп.
- Эндиликда таркибда қандай ўзгаришларни кўрамиз?
- «Навбаҳор»нинг 70-80 фоиз таркибини сақлаб қоламиз. Албатта, қўшимча ўзгаришлар бўлади. Бир қатор янги ўйинчиларни таклиф қиляпман. Шунга қараб тегишли тактикаларни қўллаймиз. Жамоамизга иккита яхши савиядаги ҳужумчини чорлаймиз.
- Пишур билан жамоадан яна кимлар кетди?
- Тўғри Пишур жамоадан кетди. Игорь Голбан уйига кетган. Аммо, унинг масаласи ҳозирча очиқ турибди. У билан телефон орқали гаплашамиз, агарда «Навбаҳор»да яна тўп суриш хоҳиши бўлса, олиб қоламиз. Анвар Ражабов ҳам иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказади.
- Уларнинг ўрнини қайси футболчилар билан тўлдиришни режалаштиряпсиз?
- Уларнинг ўрнига фалончи-пистончилар келади деб айта олмайман. «Норин» жамоасидан дарвозабон Артур Парванов, ҳужумчи Владислав Алексин ва ҳимоячи Мурод Тўйчибоевни «Навбаҳор»га олиб ўтамиз. Балки Сарвар Сафаровни ҳам чақирармиз. Янги ўйинчиларни фақат «Норин»дан олмаймиз. Яна бошқа футболчилар билан ҳам гаплашяпмиз.
- Мураббийлар штабида Сизга кимлар ёрдам беради?
- Файзулла Аҳмедов, Арслон Толипов ва Рустам Дўрмонов ёрдам беришади, бу аниқ.
- Яхши биласиз, Наманганда мухлислар жуда талабчан. Сиз эса олий лигада энди иш бошлаяпсиз. Шуни ҳисобга олганда, янги, дебютант мураббийсиз. Кучли босимга дош бера оласизми? Умуман олганда, улкан чақириққа тайёрмисиз?
- Ўйинчи бўлганимда ҳам босим бўлган. Биласизми, нафақат «Навбаҳор»да балки, бошқа клубларда ҳам бундай юқори масъулият бўлади. Энг асосийси, инсон тўғри ишлаши керак. Ўз вазифасини сидқидилдан бажариши лозим. Мураббий сифатида ўз ишимни бажараман. Ҳаққоний равишда меҳнат қилиш лозим. Агар натижа кўрсата олсангиз, ҳеч ким Сизга ҳалақит қилмайди.
- Иккинчи даврадаги мақсадингиз қандай?
- Айни пайтдаги вазифа олий лигада қолиш. У ёғини эса вақт кўрсатади. Тўғриси, ҳозирда аниқ мақсад қўйилмаган. Имкон қадар ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз.
- Жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлик режаси қандай?
- 8 июль куни жамоа базасида тўпланамиз. Наманганда 2-3 кун бўламиз. Кейин 11 ёки 12 июлдаТошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги оромгоҳга кетамиз ва ўша ерда йиғин ўтказамиз. У ерда барча шароитлар бор. 10 кун давомида жисмоний тайёргарликка эътибор қаратамиз. Кейин Наманганга қайтамиз. 23 ёки 24 июлда Тошкентга борамиз. Пойтахтда ўртоқлик учрашувларидамайдонга тушамиз. Шу тариқа иккинчи даврага тайёрланамиз.
- Ҳар қандай мураббийнинг ўзига хос дастурлари бўлади. Сизнинг «Навбаҳор»ни кучайтириш режаларингиз нималардан иборат?
- Биласизми, ҳозирда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бундай ишларга қўл уришимизга вақтимиз ҳам етмайди. Жамоа ўзагини қолдирамиз. Фақат уларга айрим ўйинчиларни қўшиб оламиз. Бу йилги чемпионатни ўтказиб олсак, кейинги йилдан яна янгича мақсадларни қўямиз. Муҳими, аҳил ва иноқ жамоани тузмоқчимиз. Ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватласа натижа ҳам бўлади.
- Мураббийларнинг ёқтирган ўйин услублари бўлади. Шундай экан, Сиз қандай футбол тарафдорисиз?
- Тактиками? Ҳужумкор ўйин кўрсатиш менга ёқади. Ўзим ҳам ҳужумчи бўлганман ва шунинг учун шундай услубни хуш кўраман. Учрашув пайтида иккита, керак бўлса учта ҳужумчи билан ҳам ўйнаймиз. Фақат буни ўйинни бориши ва рақибга қараб қўллаш мумкин.
Манба: “Аср футболи” газетаси.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:03, 05.07.2016.
Ўқилди: 4559 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.