Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Теннисчиларимиз муваффақияти

Баҳо:
+ | -

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов Англиянинг Лондон шаҳрида ўсмирлар ўртасида “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон – 2016” турнирининг чорак финалига йўлланма олди.

Жўрабек яккалик баҳсларида дастлаб германиялик Луис Весселс, иккинчи даврада Буюк Британия теннисчиси Жай Кларке, учинчи босқичда япониялик Юсуке Ватанукини мағлубиятга учратди. Теннисчимиз чорак финалда грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқади.

Жўрабек Каримов германиялик Даниэль Алтмайер билан жуфтлик баҳслари биринчи даврасида АҚШ теннисчилари Уильям Блумберг ва Натан Понвитни 6:4, 6:7, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврада сербиялик Миомир Кежманович ва норвегиялик Каспер Рууд билан рақобатлашадиган бўлди.

Нигина Абдураимова Хитойда Халқаро теннис федерацияси томонидан хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган “Yuxi – 2016” халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.

У турнирнинг дастлабки босқичларида икки учрашувда хитойлик теннисчилар Йиксиан Ли ва Тингтинг Пеини мағлубиятга учратди. Ярим финал йўлланмаси учун ўтказиладиган баҳсда Нигина мезбон теннисчи Жанлан Веи билан куч синашадиган бўлди. 

 
Манба: uza.uz
Киритилди: 21:32, 07.07.2016.
Ўқилди: 3549 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик