Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Евро-2016 яримфиналида Франция (0:2) терма жамоасига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Яримфиналда ютқазишдан ҳам ёмонроқ нарса бўлмаса керак. Биз яхши ўйнамадик, аммо 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эмасдик. Дарвозамизга белгиланган пенальти ҳамма нарсани ҳал қилди. Аммо бизда ҳисобни тенглаштириш учун яна бир тайм вақт бор эди. Умуман олганда, Германия терма жамоаси мусобақани яхши ўтказди” — деди Нойер BBC хабарида.