Кириш Регистрация

Марсело Бьелса: «Лацио»да менга 5 июлгача 4 та трансфер бўлади, деб ваъда беришганди. Бирортаси ҳам бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик мутахассис Марсело Бьелса «Лацио»да ишлашдан нима сабабдан бош тортганини изоҳлаб берди.

«Нима учун «Лацио» бош мураббийлигидан кетганимни тушунтириб бермоқчиман. Ёрдамчиларим ҳам худди шундай қарор қабул қилган. 

Ўтган тўрт ҳафта давомида клуби президенти Лотито томонидан келишилган режани амалга ошириш бўйича ҳеч қандай ҳаракатлар қилинмагани учун ҳам биз шундай қарор қабул қилдик. 

Мавсумолди тайёргарлиги учун 5 июлга қадар 4 та трансфер амалга оширилиши ҳақида менга ваъда беришган эди, бироқ уларнинг ҳеч бири амалга оширилмади, ваҳоланки, клуб вакилларининг ўзи ҳам жамоани кучайтириш кераклигини айтган эди. 

3 кундан сўнг мавсумолди тайёргариги бошланиши муносабати билан, менда истеъфодан бошқа чора қолмаган эди. Мен ҳар доим таъкидлаганман — менинг иш услубим футболчиларни лозим даражада шуғуллантира олишим билан боғлиқ. 

Қайд этишим жоиз, ҳозир менда бошқа жамоалардан ҳеч қандай таклиф йўқ. Яқин вақт ичида «Лацио»га, жамоани тарк этганимиз ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этамиз», — деди Бьелса.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 04:07, 09.07.2016.
Ўқилди: 4309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик