Бугун навбатдаги Европа чемпионати якунига етади. Бугун Португалия зафар қучса, бу мамлакат илк марта чемпионликни қўлга киритади.
Франция ғалаба қозонса, учинчи совринни расмийлаштиради. Бу борада "учранглилар" Германия ва Испания билан тенглашиб олишади.
Европа чемпионлари:
Германии, Испания – 3 мартадан
Франция – 2 марта;
СССР, Италия, Чехословакия, Голландия, Дания, Греция – 1 мартадан.
Европа чемпионати финалида ўйнаган жамоалар (Евро-2016ни ҳисобга олган ҳолда):
Германия (3та ғалаба, 3та мағлубият) – 6та финал;
СССР (1та ғалаба, 3та мағлубият), Испания (3та ғалаба, 1та мағлубият) – 4та финал;
Франция (2та ғалаба, 0 мағлубият), Италия (1та ғалаба, 2та мағлубият) – 3та финал;
Португалия (0 ғалаба, 1та мағлубият), Югославия (0 ғалаба, 2та мағлубият), Чехословакия/Чехия (1та ғалаба, 1та мағлубият) – 2та финал;
Голландия (ғалаба), Дания (ғалаба), Греция (ғалаба), Бельгия (мағлубият) – 1та финал.
Германия ва СССР терма жамоалари финалда энг кўп марта ютқазишган — 3 мартадан. Франция эса 2 марта финалда ўйнаб, ҳар иккаласида ғолиб чиққан. Камида икки марта финалда ўйнаб, ютқазмаган терма жамоа бошқа йўқ. Французлар бугун ғолиб чиқишса, финалдаги 100 фоизли натижани сақлаб қолишади.
Югославия икки марта финалга чиқиб, ҳар иккаласида мағлубиятга учраган. Португалия бу сафар ҳам ютқазса, Югославиянинг натижасини такрорлайди.
Шу пайтгача қитъа чемпионати мезбони 4 марта финалгача етиб келиб, 3тасида ғалаба қозонган. Фақат Португалия 2004 йилда Грецияга имкониятни бой берган.
Франция терма жамоаси ўз уйида ўтказилган 2та мусобақада ғолиб чиққан дастлабки терма жамоага айланиши мумкин.
Евро мезбонлари финалларда:
Евро-1964. Испания – СССР – 2:1
Евро-1968. Италия – Югославия – 1:1. Такрорий ўйин: 2:0
Евро-1984. Франция – Испания – 2:0
Евро-2004. Португалия – Греция – 0:1