Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

"Навбаҳор"ни тарк этувчилар сони кўпаймоқда

Баҳо:
+ | -

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" жамоаси таркибида ўзгаришлар рўй бермоқда.

Бугун жамоа сафига "Норин" жамоаси сардори саналган Фаррух Нурлибоев келиб қўшилди. Нурлибоев Ҳаққулобод жамоасидан келган тшртинчи футболчи бўлди. Аввал хабар берганимиздек, кеча "Норин"дан А. Парванов, М. Тўйчибоев ва В. Алексинлар қўшилганди.

Бугун "Навбаҳор" ҳимоячиси Обид Жўрабоевнинг жамоадан кетиши маълум бўлди. Қисқа вақт ичида ўз ўйинини топиб бораётган Сардор Азимов "Бунёдкор"га қайтган. Афтидан, Азимов ҳам "Навбаҳор"да ўйнамайди. Шунингдек, Хайрулла Каримов ҳам "лочинлар" сафида бошқа тўп тепмайдиганга ўхшамоқда.

Бугунги машғулотларда кечаги футболчилар қаторига Тоҳир Шамсиддинов, Фаррух Нурлибоев, Шохжаҳон Аббосов ва бир нечта ёш ўйинчилар қўшилишди. Акрам Баҳриддинов ҳам жамоа билан бирга эмас.

Эртага жамоа Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги оромгоҳга йўл олади ва йиғин ўша ерда давом эттирилади.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 21:27, 10.07.2016.
Ўқилди: 4699 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3851]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3383]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2875]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2753]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2727]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [2475]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2373]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2322]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2260]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2036]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик