Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Пишур: «Клуб манфаатидан ўзимникини устун қўймайман»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"ни тарк этган Александр Пишур яқинда собиқ жамоаси "Тараз" (Қозоғистон) таркибига бориб қўшилди. Украиналик журналист Пишур билан "Навбаҳор"дан кетишидан аввал, биринчи давра ўйинлари якунланишидан олдин суҳбат қурди. Мазкур суҳбатни кеч бўлса-да, эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Қишда "Тараз"ни тарк этиб, "Навбаҳор"га ўтдингиз. Қандай қилиб Ўзбекистонга қайтиб бордингиз?
- Дўстим (Х.Каримов назарда тутиляпти) қўнғироқ қилиб янги жамоа тузилаётганини айтди . Жамоага келиб ёрдам беришимни сўради ва мен йўқ дея олмадим.

- Бошқа вариантлар ҳам бормиди? Масалан, Украинадан?
- Ҳа, бор эди. Шунчаки дўстимга сўз берганим учун Наманганга боргандим. Ўзбекистонда аввал икки йил тўп сурганман. Футболчилар орасида кўплаб яхши дўстлар орттирганман.

- Айтишларича, жамоа футболчиларни алдабди? Сизнинг режаларингиз қанчалик амалга ошди?
- Ўйлаган мақсадларимга эришолмадим, десам ҳам бўлади. Ҳозир шундай вазиятки, ҳеч ким бир-бирини кўзига қаролмайди.

- "Навбаҳор" мусобақа жадвалида 13-поғонани банд этган. Жамоа яхши ўйин кўрсата олмаяптими ёки бунга молиявий муаммолар сабабми?

- Натижалар 100% бўлмаса-да, молиявий томонга ҳам боғлиқ. Молиявий масалалар қуруқ қоғозда эмас, амалда бўлганда натижа ҳам бошқачароқ бўларди.

- Жамоани алмаштиришни режалаштиряпсизми?

- Ҳозир шу ҳақда ўйлаб турибман. Биринчи давра тугагандан сўнг бу ҳақда аниқ фикр айта оламан. Ўйлашимча, "Навбаҳор"да қолмасам керак.

- Ўзингиз кўрсатган ўйиндан қониқяпсизми? Ҳозирча 5 та гол киритдингиз.
- Тўлиқ қониққаним йўқ. Ҳеч қачон ўз манфаатимни жамоаникидан устун қўйган эмасман. Голларим бунданда кўпроқ бўлиши мумкин эди.

- Қачондан "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўй кўрсата бошлади?
- Уларнинг гаплари бўйича деярли муаммо йўқ. Фақат эртага нима бўлишини ҳеч ким айтолмасди.

- Жамоанинг олдингизда қанча қарзи мавжуд?
- Юмшоқ қилиб айтганда - узоқ муддатлик қарздорлик бор.

- 35 ёшни қаршиладингиз. Балки, бутсаларни михга иларсиз?
- Ҳозирча бемалол югура оламан. Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаётганим йўқ.

- Ўзбекистон ва Украина чемпионатлари ўртасида фарқ борми?

- Фарқ кўрмаяпман. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Украина чемпионатида анчадан бери ўйнаганим йўқ. Бир нарсани алоҳида айтишим мумкинки, Украина чемпионатининг савияси кўтарилмаяпти.

- Ўзбекистонликлар билан тил топишда қийналмадингизми?
- Бу ҳақда муаммо кўрмаяпман, деярли барча рус тилида гаплаша олади.

- Легионер футболчиларга муносабат қандай?
- Ёмон эмас. Масалан мени жамоада илиқ кутиб олишди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 18:57, 11.07.2016.
Ўқилди: 5981 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.