Навбатдаги Европа чемпионати ўз ниҳоясига етди ва ушбу мусобақа ўзининг турли натижалари, ҳар хил қоқеа ҳодисалар билан футбол мухлислари қалбида бир умрга сақланиб қолиши аниқ.
Мусобақа давомида бир неча бор Роналду билан боғлиқ қизиқ вазитялар содир бўлди. Аввалига у Исландия сардори билан футболка алмашмагани айтилди, кейин эса мухлислардан бири майдонга чиқиб Роналду билан сельфи қилди, яна бир ҳолатда майдондаги болл-бой яъни тўп келтириб берувчи болалардан бири майдонга чиқиб келиб Португалия термаси билан суратга тушиш баробарида Роналду билан селфи қилишга улгурди.
Сайтимиз карикатурачи рассоми Жавлон Назаров Роналдунинг Исландия билан бўлган воқеаларни ўз карикатураларида тасвирлаб сизнинг ҳукмингизга ҳавола этган эди.
Фақат иккинчи ҳолат, яъни селфилар билан боғлиқ вазиятни Назаров ўз карикатурасида тасвирлашга улгурмаган эди. Кечаги финалдан сўнг ушбу мавзуга ҳам қўл урди. Хабарингиз бор, финалнинг 9-дақиқасида Роналду Пайе билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди. 25-дақиқада ушбу жароҳат безовта қилавергач майдонга ўтириб олди ва алмаштиришларини сўради. Айнан шу ҳолатда, Роналду кўз ёш тўкаётганида унинг юзига капалак келиб қўнди ва бу ҳолат кўпчиликнинг эътиборини тортгани шубҳасиз. Жавлон Назаров айнан ушбу ҳолатни ўзининг навбатдаги карикатурасида тасвирлади ва унга қуйидагича ном берди: "Роналду билан навбатдаги селфичи".