Кириш Регистрация

Дэвис кубоги. Ўзбекистон – Хитой термалари учрашуви олдидан бугун матбуот анжумани ўтказилади

Баҳо:
+ | -
Хабарингиз бор, шу йилнинг 15-17 июль кунлари пойтахтимиздаги олимпия захиралари Республика теннис мактабида Ўзбекистон ҳамда Хитой терма жамоалари ўртасида Дэвис кубогининг Осиё ва Океания минтақаси биринчи гуруҳидан ўрин эгаллаган учрашув ўтказилади. Мазкур учрашув ғолиби жаҳон лигаси йўлланмаси учун ўтказиладиган плей-офф босқичида қатнашиш хуқуқига эга бўлади.    Дэвис кубоги баҳсларида бу икки терма жамоа шу кунга қадар саккиз бор тўқнаш келганлар. Беш учрашувда ҳамюртларимизнинг қўллари баланд келган бўлса, қолган уч ўйинда хитойликлар зафар қучишган.    Ўзбекистон – Хитой терма жамоаларининг ўзаро биринчи учрашуви 1995 йили бўлиб ўтган эди. Осиё ва Океания минтақасининг иккинчи гуруҳидан биринчи гуруҳга ўтиш учун ўтказилган ушбу ўйинда чин мамлакати вакиллари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Сўнгги бор ушбу жамоалар 2014 йили Хитойда рўбаро келишган. Жаҳон лигаси йўлланмаси учун кечган саралаш мазкур учрашуви ҳам ўта муросасиз рухда ўтиб, унда ҳамюрларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучганлар.    Ўтган икки йил ичида ҳар икки терма жамоа таркибида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилмади. Хитой квартетининг етакчиси 25 ёшли Ди У бугунги кунда дунё рейтинг жадвалида 175-ўринда бормоқда. Хитой терма жамоасидан, шунингдек, Цзе Жанг, МаоКсин Гонг ва Чже Ли ўрин эгаллашган..     Ўзбекистон терма жамоаси таркибига эса Денис Истомин (дунё рейтингида 97-ўрин), Фаррух Дўстов (225-ўрин), Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов киритилган.    Бугун олимпия захиралари Республика теннис мактабида ушбу учрашув олдидан матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани соат 12:00да бошланади. Учрашувга қуръа ташлаш маросими ҳамда кейинги матбуот анжумани 14 июль куни “LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE” меҳмонхонасида ўтказилади.Мазкур тадбир соат 10:00да бошланади.  
Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:22, 12.07.2016.
Ўқилди: 3937 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик