Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бозоров танқидларга муносиб жавоб бера оладими?

Баҳо:
+ | -

Мана, кўз очиб юмгунча бу йилги олий лига баҳсларининг биринчи даврасига ҳам якун ясалди. Яқиндагина Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига янги бош мураббий тайинланганидан хабарингиз бор. Шу кунга қадар биринчи лиганинг "Норин" жамоасида фаолият олиб борган клуб бош мураббийи Равшан Бозоров "Навбаҳор" жамоасида бош мураббий сифатида иш бошлади. 

Қисқа фурсат ичида "Норин" жамоасини 1-лиганинг кучли тўрт жамоасидан бирига айлантира олган Бозоров энди бор эътиборини янги жамоасига қаратади. Янги мураббий келгач қайсидир ўйинчилар билан хайрлашиши, қайсидир футболчиларни жамоага олиб келиниши табиий ҳол, албатта. Яқиндагина "Аср футболи" газетасига интерью берган Равшан Бозоров жамоа асосий таркибининг 70-80% ни сақлаб қоламиз деган эди. Ҳозирча жамоани расман Олександр Пишур, Игорь Голбан, Анвар Ражабовлар тарк этишган. Бундан ташқари, асосий таркибнинг тўрт нафар футболчилари ҳам жамоадан кетишди деган миш-мишлар қулоққа чалинмоқда. Сардор Азимов, Хайрулла Каримов, Азизбек Ғуломхўжаев, Обид Жўрабоевлар шулар жумласидандир. Бу маълумотлар ўз тасдиғини топадими ёки йўқми - яқин вақт ичида билиб олсак ажаб эмас.

Йўқотишлар ўрнини муносиб номзодлар билан зудлик билан тўлдирилмаса, жамоа турнир жадвалида қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. Асосий таркибнинг кўплаб футболчиларини жамоадан кетишаётгани биз мухлисларни ташвишга солмоқда ва барчани бир савол қийнамоқда. Яъни янги мураббий давралар оралиғидаги қисқа танаффусдан қай даражада фойдалана олади, кимларни таклиф этадию, жамоа иккинчи даврада қандай ўйин намойиш этади?

Айни пайтга келиб Равшан Бозоров "Норин" жамоасидан 4 нафар футболчини "Навбаҳор"га чақирган. Булар Артур Парванов, Мурод Тўйчибоев, Фаррух Нурлибоев ва Владислав Алексин. Шунингдек, жамоага биринчи лиганинг "Хотира-79" жамоасидан Билол Шарофиддинов ҳам келиб кўшилган. Мени ҳозир қизиқтираётган саовл - иккинчи даврада Равшан Бозоров янги ўйинчилар билан қандай ўйин намойиш этиши. "Норин"дан келган футболчилар биринчи лигадан олий лига клубига ўтгач, биринчи навбатда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилади, бу биринчидан.

Иккинчидан улар бошқа-бошқа жамоада ўйнашмагани ва бир клубдан келганлари бир-бирларини яхшироқ тушунишларига замин яратади. Лекин, танганинг иккинчи томони бўлганидек, олий ва биринчи лига ўртасидаги тафовут катта ва шуни ҳам айтиб ўтиш жоизкиҳ, ҳали бу футболчилар "Навбаҳор" билан шартома тузишмаган. Бир сўз билан айтганда, Бозоров танқидларга муносиб жавоб бера оладими, шуниси қизиқ!

Хуллас, ҳозир мухлислар севимли жамоаларидан иккинчи даврада муносиб ўйин кўрсатиб, турнир жадвалида юқорироқ ўрин эгаллашларига умид қилишмоқда. Балки танқидларимиз бизга ижобий ўзгаришларни тақдим этар? Янги мураббий яхши натижалар қайд этиб, жамоа ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда қилган танқидларимиз билан бизларни уялтириб қўйишса деган фикр ҳам ўтиб турибди. Шахсан мен шундай қилишса ҳам рози эдим. Чунки танқидларимизга муносиб жавоб қайтаришиб мухлислар ишончини оқлашса нур устига аъло нур бўларди. Ишонамизки Равшан Бозоров биз мухлисларни кўнглимиздан ўтаётган хавотирларни йўққа чиқаради ва "Навбаҳор" мухлисларига олам-олам қувонч тақдим этади. Ҳар ҳолда шунга ишонгимиз келади. Яхши ният - ярим давлат дейди доно халқимиз. Яхши ният қилишдан чарчамаймиз. Омад "лочинлар". Биз сизларга ишонамиз.


Barcamania_2016 никли юзер

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 16:29, 13.07.2016.
Ўқилди: 2884 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.