Кириш Регистрация
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония 2-1 Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон 0-1 Австралия
01/02 16:30 Торино 1-0 Лечче
01/02 17:00 Эрон 5-2 Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони 6-1 Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо 0-0 Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед 3-2 Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест 1-1 Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла 0-1 Брентфорд
01/02 20:15 Бетис 2-1 Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм 2-2 Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе 0-2 Интер
01/02 22:30 Хетафе 0-0 Сельта
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья

Ғалабалар омили – ҳамжиҳатликда

Баҳо:
+ | -

Фарғонада ўтказилган шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичида 19 оила иштирок этди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан оилаларда соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш, айниқса, шахмат-шашкага қизиқувчи оилалар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган турнирнинг маҳаллалараро босқичи 894 фуқаролар йиғинида ўтказилиб, уларга 32 минг 200 га яқин оила аъзолари жалб этилди.

Турнирда Бағдод туманидаги “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сотволди Тошпўлатовлар оиласи ғолибликни қўлга киритди. Ўзбекистон туманидан Абдураҳим Қамбаров бошчилигидаги шахматчилар оиласи иккинчи ўринни, Қўштепа туманидан келган Акмалжон Аҳмадалиевлар оиласи учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, “Энг аҳил жамоа”, “Энг тезкор оила” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

– Маҳалламизда шахмат-шашка мусобақалари тез-тез ўтказиб турилади, – дейди турнир ғолиби Сотволди Тошпўлатов. – Оиламиздан беш киши ушбу мусобақаларда фаол иштирок этиб, маҳорат ва малакасини ошириб боради. Бугунги мусобақада кўплаб спортчи оилалар билан дўстлашдик, тажриба алмашдик. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, фикрлаш қобилиятини юксалтиришда шахмат-шашканинг аҳамияти катта. Шу боис фарзандларимизда болалигидан спортга меҳр уйғотишга ҳаракат қиламиз. Бунда маҳаллалар ўртасида мунтазам ўтказиб келинаётган спорт мусобақаларининг хизмати салмоқли бўлмоқда. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 11:47, 14.07.2016.
Ўқилди: 3850 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.