Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Ҳақиқат кулгули бўлади"

Баҳо:
+ | -

Латифаларни енгил жанр деб тушунишади. Аслида, унда жуда кўп ҳақиқатлар мужассам бўлади. Инсон йиғлагиси келганда қаттиқроқ кулади, ҳеч сезганмисиз? Кулги орқали ҳақиқатнинг қаймоғини чиқариб олиш мумкин. Шу боис бўлса керак, бирор бир жамоа катта турнирда шармандали натижани қайд этса, интернет сайтларидаги латифаларини ўқишга қизиқаман. Мақолалардан кўра, ўша ерда кўп нарсалар айтилган бўлади. Алам аралаш, қалбнинг туб-тубидан янграган бўлади бу топилмалар.

Икки йил олдин Бразилия мухлисларининг гаплари машҳур бўлиб кетганди. Футбол футбол бўлиб шаклланибдики, бу юрт мухлислари бу қадар шармандали кунни бошдан кечирмагандилар. Ғалабаларга ўрганиб қолган юрт ўз уйида ўтаётган мусобақада қай аҳволда қолганини тасаввур қилиш мушкул эмас. Баъзиларини эслаб қолганман ўша латифаларнинг:


“Йўлда Бразилия терма жамоаси автобуси бузилиб қолди ва Германия билан кечган ўйинга икки соат кечикиб келди. Ҳозирда 1:7 га енгилган қаллоблар қидирилмоқда...”
“Бразилия футболчилари ниҳоят Бразилия хоккейчиларига ўхшаб ўйнашни бошлашди...”


“Ярим финалда қайд этилган ҳисобдан сўнг, энди Германия терма жамоаси Бразилия терма жамоасига уйланмаса бўлмайди-ёв...”
Латифалар шу даражада қалтислашиб кетгандики, асти қўяверинг. Ҳозир худди шу аҳволга ким тушган? Тўппа-тўғри, Россия футболи! Руслар бу ҳолатни бразилияликлардан фарқли равишда кўп бора бошдан ўтказишган. Ўрганиб ҳам қолишган, лекин барибир, ҳар доим уларга алам қилаверади.


Келинг, гапни чўзиб ўтирмайин-да, ўша латифаларнинг энг зўрларини тўплаб, ўнлик шаклида тақдим этай. Ўқинг ва завқланинг:
10. УЕФА яхшиликча Россия термасини дисквалификация билан кетишга чақирди, йўқ, бу жамоа тушунишни хоҳламади ва футбол ўйнаб кўришга ҳаракат қилди...

9. Россия терма жамоаси вакиллари майдонга фақат ғалаба учун тушишга, бу ғалаба учун ҳатто жон фидо қилишга-да ваъда бердилар. Бироқ, майдонга тушиб келганларидаёқ ўлиб бўлгандилар...

8. Россия терма жамоасидан ёмонроқ ўйнаш имконияти йўқлигини кўриб, роса сиқилгандик. Хайрият, бу дилхираликни Украина йигитлари тушуниб етишди...

7. – Дзюба, тур ўрнингдан, бугун ўйининг бор...
- Бор-ей, ухлагим келяпти ҳали.
- Чиқиб майдонда ухларсан, тур энди...

6. Евро 2016да мухлислар ўртасида қонуний жанжаллар ўтказиш керак. Фақат бир истисно бор-да – ўша мухлисларга ҳам мухлислар пайдо бўлади-да

5. Россиялик футболчилар тўпни рақиб майдончаси томонда олиб юриш вазифасини иккинчи бўлимда, Уэльс билан дарвоза алмашгач уддалашди.

4. Қадимда заиф ва чала болаларни қоядан ташлаб юборишарди. Ҳозирда Россия терма жамоаси сафига олишмоқда...

3. Россия терма жамоасини қўллаб туриш учун Францияга рафиқалари юборилганди. Қайноналар жўнатилиши керак эди...

2. Тошбақа-ниндзалар билан Россия терма жамоаси билан Россия термаси ўртасида жуда кўп ўхшашлик топдик:
а) Дунёдаги энг секин юрадиган махлуқлар.
б) Бошқалар қилиши керак бўлган ишлар билан бандлар.
в) Бошқарувда – сичқон...

1. Россия ҳукумати нима учун 2018 йилги мундиал мезбонлиги учун бу қадар қаттиқ курашганини тушуниб етдик – терма жамоанинг ўзи чиқа олмас экан...

Менга ёққанлари шу. Раҳматли Ҳоживой ака орамизда йўқлар, шу боис, бу гаплар саҳнада эмас, асосан газета саҳифаларида, ижтимоий тармоқларда тарқалади. Бугунги газетамизда ҳамкасбларимиз Россия футболи ва Европанинг бошқа термалари ҳақида анча жиддий мақолалар ҳам ёзишган. Дақиқ нигоҳ ила ўқисангиз, кўп мақоланинг замирида ЎЗ ФУТБОЛИМИЗ қайғуси ётганлигини кўрасиз.
Руслар бу латифаларини, бу мақолаларини ютқазганларидан сўнг, шарманда бўлганларидан сўнг ёзишди. Ишқилиб, жўжалар саналадиган фаслда бизда ҳам шунга ўхшаш латифалар пориллаб чиқмасин-да. Чунки, ёқадими-йўқми, биз ҳам шу йўлдан кетяпмиз. Бу йўлнинг охири эса, ўша манзил. Латифага тайёр турсинлар-а жаноблари

Хайрулла ҲАМИДОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:49, 15.07.2016.
Ўқилди: 17647 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.