Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Зинченконинг агенти: "Саша дунёнинг энг яхши мураббийи билан ишлашдан завқ олмоқда"

Баҳо:
+ | -

Ёзда "Уфа"дан "Манчестер Сити"га ўтган яримҳимоячи Александр Зинченконинг агенти Анатолий Патук 19 ёшли мижозининг Манчестердаги саргузаштларидан ҳикоя қилди.

"Биз шаҳар марказида, Гундоган ва бошқа янги келганлар билан отелда яшаяпмиз. Футбол ва маиший томондан айтадиган бўлсам, бу - футбол империяси, бу ерда ҳеч қандай эътирозга ўрин йўқ. Саша ҳар куни дунёнинг энг яхши мураббийи билан бирга ишлашдан завқ олмоқда.

Кўпгина пессимистларнинг Зинченконинг келажагига билдирган фикрларидан ажабланяпман. Ким ҳақлигини вақт кўрсатади. Ҳозирча ҳеч нарсадан афсусланганимиз йўқ. Ҳар ким ҳам бундай клубда, бундай мураббий билан ишлаш насиб қилавермайди. Биз учун Европага дарча очиб берган Алан Прудниковга футбол раҳматимни айтмоқчиман. Музокаралар қийин кечди, охир-оқибат соғлом фикр ғалаба қозонди.

Ўзимиз ҳеч қандай молиявий шарт қўймадик. Биз ёшларга маошларини шунчаки эмас, балки тер тўкиб ишлаб топишларига чақирамиз. Мен бу йигит учун хурсандман. У фақат "Сити"даги эмас, балки у қаттиқ севадиган Украина терма жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилади", - дейди агент.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:32, 15.07.2016.
Ўқилди: 3936 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.