«Бока Хуниорс» ҳужумчиси Карлос Тевеснинг агнти Киа Журабчяннинг гапига қараганда, футболчи яқин кунларда Бразилиянинг «Коринтианс» клуби билан шартнома имзолайди.
«Тевес «Ювентус»га қайтиши мумкин эди, аммо у «Коринтианс»ни танлади. У билан «Атлетико» ва яна иккита инглиз клуби қизиққан эди, бироқ у Бразилияни маъқул кўрди. Ҳали буни расман эълон қилишга эрта, аммо керакли ҳужжатлар имзолаб қўйилган» - деди Журабчян.