"Рома" яримҳимоячиси Кевин Стротман ҳеч қачон "Ювентус"га ўтмаслимгини маълум қилди.
- Жисмоний ҳолатим яхши, бундан хурсандман. Аммо 100 фоизга тайёр бўлиш билан топ-формада бўлишни фарқи бор. Формага кириб олиш учун ўйнашим керак, шу холос.
- "Юве" кетма-кет 5 марта скудеттони ютди ва Пьянични қўлга киритди.
- Кимни? (кулади)
- Сизлар иккинчи ўрин учун ўйнайсизларми?
- "Рома" ҳар доим скудетто учун курашиши керак. "Юве" беш марта скудеттони қўлга киритди ва яхши ўйинчиларни сотиб олди. Аммо биз ўз ўйинимизга эъибор қаратишимиз керак ва уларни ютишимиз керак. Биз "Ювентус" билан икки марта ўйнаймиз ва улар билан курашишимиз керак.
- Шартномангиз борасида нима дейсиз?
- Агентим музокара олб боряпти, клуб билан муносабатларимиз яхши. Ҳар доим клуб қўллаётганини ҳис қилганман, унинг учун майдонга қайтишга тайёрман.
- Агар сизни ҳам Пьяничга ўхшаб "Ювентус" чорласа?
- Ҳеч қачон у ерга ўтмайман", - дейди Стротман.