"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко янги мавсум олдидан режалари билан ўртоқлашди.
"Ҳозир яхши формадаман ва ўз имкониятларим даражасида иш бажаришим керак. Ҳужумчи гол уриши керак. Агар буни уддалай олмасанг, ўйиннинг бошқа элеметларини ҳам яхши бажара олмайсан, ҳаммаси руҳиятга боғлиқ. Мен 30 ёшдаман, тажрибалиман ва гол урмасам мени танқид қилишларини яхши биламан.
Спалетти қўл остида "Рома" тактика борасида кўпроқ ишламоқда. Мен классик маказий ҳужумчи эмасман, мен ғаракат қилиб бўш ҳудудларни топишим керак. Манинг мақсадим - голлар. Ҳар бир гол ўзича гўзал - оёқ билан, бош билан, тизза билан, ҳатто қўл билан урилгани ҳам", - дейди Жеко.