«Милан» клубининг франциялик ҳужумчиси Мбайе Ньянг Италияни тарк этиш нияти йўқлигини билдирди. Аввалроқ, уни «Лестер» клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Милан»дан кетишни ҳеч қачон режалаштирмаганман. Бу клуб ўйинчисиман ва унда қоламан. Янги бош мураббий қўл остида ишлайман. Хатоларимни такрорламасликка ҳаракат қиламан», - деди Ньянг La Gazzetta dello Sport хабарида.