Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Николай Риндюк: "Ўзбек футболи беларусникига ўхшайди"

Баҳо:
+ | -

Беларуснинг "Сморгонь" клуби бош мураббийи, ўз вақтида "Машъал" ва "Динамо" Самарқанд жамоаларида ўйнаган Николай Риндюк "Прессбол" газетаси мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистондаги фаолиятини эслади.

- Дунёнинг бошқа четида нималарни ҳис қилардингиз?

- Сенга БАТЭдагидан кўра ўн баравар ҳақ тўлашса, мандраж ҳақида ўйламайсан. Масалан, Борисовда беш юз доллар тўлашар эди, у ерда эса беш минг. Бу 2004 йилги гап.

- Ўзбекистонда қандай бўлган эди?

- Бу биринчи ўринда палов ва дўппи. Ҳаётий томондан яхши мамлакат. Ҳамма нарса арзон. Футболи бизникига ўхшайди. Ҳамма нарса яхши йўлга қўйилган 3-4 клуб бор. Кимдир Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди. Уларда база, майдонлар ҳаммаси яхши. Қолган клублар молиявий қийинчиликларни бошдан кечиради. Сени алдашлари мумкин. Бу асабийлаштиради.

- Қандай алдайдилар?

- Ҳар қанақасига. Мен учта жамоада ўйнадим, ҳаммасида алдашган. Кўп ҳолларда. Доллар курсидаги фарқ туфайли муаммоларга дуч келганман.Федерацияга мурожаат қилсанг - эртага келинг дейишади. Бу бошқача дунё.

- Ҳаёт даражаси қандай?

- Нормал. Тошкентда арзон нархлар. Бу борада Минскка жуда ўхшайди. Пойтахтдан ташқарига чиқсанг - янада арзонроқ. Таом ва меваларнинг нархи жуда арзон.

- Стадионлар, базалар, мухлислар?

- Ҳаммаси клубга боғлиқ. Ярмидан кўпи яхши майдонлар, базалар, мухлислар. Қолганларида томорқага киргандай бўласан, ҳакамлар билан муаммога дуч келасан.

- Ҳакамлар жамоаларни "бўғишармиди"?

- Керак бўлса ўлдириб ҳам қўйишар эди. Ҳар хил воқеалар бўлиб турар эди.

Манба: Прессбол
Киритилди: 11:18, 20.07.2016.
Ўқилди: 8142 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик