Маълумки, Ироқ терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Тошкентга ташриф буюрди.
Келишувга кўра ироқликлар Тошкентда иккита назорат ўйини ўтказади.
Ироқ терма жамоасининг Тошкентдаги дастлабки учрашуви 21 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яқин келажакдаги ўринбосар футболчиларидан иборат бўлган Ўзбекистон U-23 таркиби билан “Жар” стадионида ўйнайди. Ушбу жамоани Равшан Ҳайдаров бош мураббий сифатида майдонга олиб тушади. Учрашуви 18:00да бошланади.
Самвел Бабаян бошчичлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австриядаги йиғинни 21 июль куни якунлаб, 22 июлда Тошкентга қайтади ва 24 июль куни “Бунёдкор” стадионида Ироқ терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Ўйин 19:00да бошланади.
Қуйида 21 июль куни “Жар” стадионида бўладиган Ироққа қарши ўйин учун чақирилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.
Ушбу таркибдан жамоамиз ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам жой олган. Умуман олганда, Достон Турсунов шу кунга қадар турли терма жамоалардан ўрин олиб келган. Шунингдек, айни дамда жамоамиз йиғинида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов ва Нодир Йўлдошевлар ҳам терма жамоага жалб этилган.
Дарвозабонлар: Элдор Суюнов (“Насаф”), Дилшод Ҳамроев (“Обод”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”).
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Достон Турсунов (“Қўқон-1912”), Шаҳзод Абдураҳимов (“Бунёдкор”), Нажмиддин Нормуродов (“Насаф”), Фирдавс Абдусалимов (“Динамо”), Аббос Отахонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”).
Ярим ҳимоячилар: Жамшид Болтабоев (“Пахтакор”), Мурод Ражабов (“Олмалиқ”), Хуршид Ғиёсов (“Обод”), Миржамол Қосимов (“Олмалиқ”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Тимур Толипов (“Пахтакор”), Жавоҳир Сидиқов (“Пахтакор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”).
Ҳужумчилар: Забихилло Ўринбоев (“Бунёдкор”), Зафар Полвонов (“Шўртан”).