2016 йилнинг 13 – 30 октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини Сингапурда ўтказмоқда.
Ушбу йиғин доирасида Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, бугун, 20 июль куни Сингапур Футбол Асоциацияси томонидан ўтказилаётган 21 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўртасидаги халқаро турнир доирасида Эрон U-19 терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув асосий вақти дуранг натижа билан якунланди. Аввалига, 17-дақиқада эронликлар ҳисобни очган бўлсалар, учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада Шароф Муҳиддинов ҳисобни тенглаштирди.
Ўйин якунланиши билан пенальтилар серияси ўтказилди ва унда Эрон ёшлар терма жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Сингапурдаги йиғини 24 июлгача давом этади.
FAS U-21 International Challenge Cup
Эрон U-19 – Ўзбекистон U-19 1:1 (пен. 5:4)
Голлар: Али Таҳерон (18) – Шароф Муҳиддинов (90+3)
Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Ойбек Рустамов, Хожакбар Алижонов, Хушнудбек Авилов, Азизжон Ғаниев, Саиджамол Давлатжонов, Шароф Муҳиддинов, Нурилло Тўхтасинов, Достон Ибрагимов, Бобир Абдухолиқов.
Захира: Умиджон Эргашев, Жамшид Юсупов, Сухроб Нуриллоев, Санжар Қодирқулов, Азизбек Суюнов, Хусниддин Ғофуров, Бегзод Ғанижонов.