Бугун «Навбаҳор» жамоаси пойтахтдаги йиғинни бошлади.
Давралар оралиғида «Қўқон-1912» жамоаси йиғинида маълум вақт иштирок этган Азиз Ғуломхўжаев «Навбаҳор»га қайтиб, машғулотларни бошлади. Бундан ташқари "Навбаҳор"ни давралар оралиғида тарк этган айрим ўйинчиларни жамоага қайтариш учун ҳаракат қилинмоқда.
Бугун шунингдек Ислом Исоқжонов ҳам жамоа билан иккинчи даврага тараддуд кўрмоқда. Ҳозирча кутилаётган легионерлар йиғинга қўшилмади.