«Интер» дарвозабони Самир Ханданович мавсумлар оралиғида имкон қадар кучлироқ жамоалар билан ўйнаш кераклигини таъкидлади.
32 ёшли дарвозабоннинг фикрича, айнан шундай ўйинлардан жамоа учун наф кўпроқ.
«Очиғи, мен ҳар доим кучли жамоаларга қарши ўйнашни маъқул кўраман. Энг яхши жамоаларга қарши ўйнар экансан, ўзинг қай даражада эканлигингни ва уларга қарши қандай ўйнаш самаралироқ эканини билиб оласан», — деди Ханданович.
Маълумот учун, «Интер» 25 июль куни «ПСЖ»га қарши, 31 июль куни «Бавария»га қарши, 5 август куни эса «Тоттенхэм»га қарши ўйнайди.













