Таиландда футзал клублари ўртасида Осиё чемпионати якунига етди. Финалда Япониянинг "Нагоя Оушенс" клуби Ироқнинг "Нафт Ал-Васат" клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ўз тарихида учинчи марта Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Осиёнинг барча чемпионлари:
«Нагоя Оушенс» (Япония) – 3 (2011, 2014, 2016)
«Гити Пасанд» (Эрон) – 1 (2012)
«Чонбури Блувейв» (Таиланд) – 1 (2013)
«Фулад Маҳан» (Эрон) – 1 (2010)
«Тасисат Дарёий» (Эрон) – 1 (2015)
Мусобақанинг энг яхши футболчиси деб «Нафт ал-Васат» футзалчиси – эронлик Фарҳод Таваккулий эълон қилинди.
Мусобақанинг энг яхши тўпурари - «Чонбури Блувейв» футзалчиси Жирават Сорнвичиян бўлди. Унинг ҳисобида 7та гол бор.
«Фейр-плей» соврини соҳиби - «Дибба ал-Ҳиссин» (БАА)