"Наполи" ишқибозлари жамоа ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг "Ювентус"га ўтишига қарши норозилик акциясини ўтказдилар, дея хабар беради Football Italia.
Манбага кўра, ишқибозлар Неаполь шаҳри марказида тўпландилар ва Игуаиннинг суратини йиртдилар ва унинг сими туширилган футболкани ёқиб юбордилар.
Шунингдек параллел равишда кечаётган "Наполи"-"Тренто" ўртоқлик учрашувида ишиқбозлар аргентиналик футболчининг шаънига ҳақоратли сўзлар битилган баннерларни кўтардилар. Жамоанинг кўплаб ишқибозлари Игуаин футболкасини унитазга ташланган ҳолатдаги суратларини ижтимоий тармоқларга жойладилар.
"Биз хафамиз. Бунақа қилиш ярамайди. Игуаин шунчаки ўйинчимас, жамоа рамзи эди. У шунчаки бизни сотди. У ўзини нимадан яралганини кўрсатиб қўйди. Марадона бундай қилмаган бўлар эди", - дейди ишқибозлардан бири.
Эслатиб ўтамиз, Игуаин "Ювентус"га ўтишга яқин турибди.