Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Техник ҳакамлар қўмитаси "Атлетико" — "Барселона" ўйинидаги вазият бўйича расмий баёнот берди

Баҳо:
+ | -1

Испания Қироллик футбол федерациясининг (RFEF) Техник ҳакамлар қўмитаси (CTA) Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган "Барселона" — "Атлетико" (2:1) учрашувида "кўк-анорранглилар" ҳимоячиси Жерар Мартиннинг четлатилиши бекор қилинганини ҳакамлик хатоси деб тан олди.

Ўйиннинг 46-дақиқасида каталонияликларнинг 24 ёшли футболчиси тўпга текканидан сўнг, Тьяго Альмаданинг болдир қисмига зарба берган эди. Учрашув бош ҳаками Матео Бускетс Мартинга қизил карточка кўрсатди, бироқ видеоассистентлар маслаҳати билан мониторда вазиятни такроран кўргач, қарорини сариқ карточкага ўзгартирди.

"Тўпга ким биринчи бўлиб текканидан қатъи назар, бу қоиданинг жиддий бузилиши эди. Тўғри интизомий жазо сифатида қизил карточка кўрсатилиши лозим эди", — дея тан олди CTA ҳакамларнинг баҳсли қарорлари таҳлилига бағишланган Tiempo de Revisión кўрсатувида.

Бундан ташқари, ҳакамлар органи ВАР ушбу вазиятга аралашмаслиги керак бўлганини, натижада Бускетс майдонда қабул қилган дастлабки қарорини ўз кучида қолдириб, "Барселона" ўйинчисини майдондан четлатиши лозимлигини таъкидлади.

"ВАР бу вазиятга аралашмаслиги керак эди, чунки ҳакам майдонда тўғри қарор қабул қилганди. ВАРнинг вазиятни қайта кўриб чиқиш бўйича тавсияси майдонда тўғри баҳоланган ҳаракатнинг нотўғри тузатилишига олиб келди. Ҳакам ўз бошланғич қарорида қолиши керак эди", — деб хабар берди CTA.

Киритилди: 23:07, 07.04.2026.
Ўқилди: 4022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик