Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Барселона" Ферранни хабардор қилди

Баҳо:
+1 | -

Ҳужумчи Ферран Торрес катта эҳтимол билан шу ёзда "Барселона"ни тарк этади. ElNacional.cat маълумотларига кўра, Каталония клуби ҳужумчига жорий мавсум якунида сотилиши ҳақида расман маълум қилган.

Футболчи "кўк-анорранглилар" лойиҳаси режаларига кирмайди. Бу Торреснинг жорий йилдаги маҳсулдорлиги пасайгани билан боғлиқ. Ҳужумчи билан шартнома имзолашга "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Барселона" Торреснинг сотувидан 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Жорий мавсумда Ферран Торрес "Барселона" сафида 41 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

Киритилди: 20:19, 07.04.2026.
Ўқилди: 4320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик