Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Роналдунинг термада қолиш қарори мухлислар орасида баҳсларга сабаб бўлди

Баҳо:
+1 | -

Португалия терма жамоаси Криштиану Роналду халқаро фаолиятини давом эттиришини маълум қилди. 41 ёшли ҳужумчи миллий жамоанинг кузги илк йиғини учун қайдномага киритилди.

Роналдунинг термада ўйнашни давом эттириш қарори мухлислар орасида турли фикрларга сабаб бўлди. Reddit тармоғида айрим фойдаланувчилар Криштиану ҳали ҳам миллий жамоага етарлича фойда келтира оладими, деган саволни ўртага ташламоқда.

«Роналду қачон тўхташ кераклигини билмайди шекилли», — деб ёзди мухлислардан бири.

«Умид қиламанки, бу Криштианунинг сўнгги ўйинлари бўлади», — дея фикр билдирди яна бир фойдаланувчи.

Бошқа бир мухлис эса: «Мураббий ўзгарди, аммо вазият ўзгармади», — деб ёзди.

Португалиялик яна бир мухлис Роналдунинг чақирувини унинг фаолиятида 1000 та гол маррасига етиш истаги билан боғлади.

2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Криштиану Роналду терма жамоадаги фаолиятини давом эттириш-эттирмаслигини ҳали аниқ билмаслигини айтган эди.

Мундиалдан кейин Португалия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини Жорже Жезуш эгаллади.

Киритилди: 17:14, 18.09.2026.
Ўқилди: 2223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик