Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

"Бавария"нинг собиқ футболчиси ғазабда: "Реал" - Европадаги энг жирканч клуб"

Баҳо:
+1 | -

"Бавария"нинг собиқ футболчиси Маркус Баббель Мадриднинг "Реал" клубини аёвсиз танқид остига олди.

"Реал" — Европадаги энг нафратли клуб ва "Бавария" кейинги босқичга чиқса, жуда яхши бўларди. Менинг фикримча, "Реал"нинг сўнгги йиллардаги ўзини тутиши мутлақо спортга зид. Бунинг "ҳалол ўйин" (fair play) билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Менда шундай таассурот борки, улар ўзларини ҳаммадан устун қўйишади ва қолганлардан яхшироқ деб ўйлашади. Бу мени чиндан ҳам ғазаблантиради ва улардан нафратланишга мажбур қилади.

"Бавария" агар ўз футболчиси совринни қўлга киритмаса, "Олтин тўп" маросимини ҳеч қачон бойкот қилмаган бўларди. Бу — барчага нисбатан ҳурматсизлик. Мен "Реал"нинг бундай ҳаракатини жирканч деб ҳисоблайман", — деди Баббель Sky 90 эфирида.

Сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг дастлабки учрашувида "Реал" ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилади.

Киритилди: 16:13, 07.04.2026.
Ўқилди: 1390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик