"Бухоро"га қарши ўтказилган ўйинда "Навбаҳор"нинг голларидан бирига «Норин»дан таклиф этилган Владислав Алексин муаллифлик қилди.
Биласизми, Алексин асли ўзбекистонлик экан, аниқроғи Навоийдан. Бундан бир неча йил аввал Самарқанднинг «Динамо» клуби ўсмирлари билан тўп тепиб юрган вақтида Равшан Бозоров назарига тушган. Тақдир тақозоси билан Алексин Россиянинг айрим жамоаларида тўп сурган. Владислав Ҳаққулободга айнан Равшан Бозоров таклифига биноан ташриф буюрган.