«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб қароргоҳига янги қиёфада қайтиб келди ва жамоадошлари билан Англия сафарига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Аргентиналик футболчи мавсумга яхши тайёргарлик кўриш учун таътилини бир неча кунга қисқартирди. «Барселона» билан бирга сафарга Арда Турон, Луис Суарес ва Жереми Матьё ҳам жўнаб кетишди. 30 июль куни Каталония клуби Шотландиянинг «Селтик» клуби билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.