Британиялик мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, "Челси" АПЛнинг энг ёқимсиз клуби деб топилди.
Сўровномага кўра ўтган йилнинг энг ёқимсиз клуби - "Манччестер Юнайтед" бу сафар иккинчи бўлди.
"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" учинчи ва тўртинчи бўлишди. "Арсенал" бешинчи ўринда жой олди.
Сўровномада турли клубларнинг 10 000 га яқин мухлислари иштирок этишди.