Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

ФИФА - футбол ичида, футбол атрофида

Баҳо:
+ | -

Яқинда якунига етган Европа чемпионати кўплаб ижобий воқеликларни тақдим этди. Шахсий фикримча, ҳар бир футболчи ва мураббий Франция майдонларида ўтган турнирдан тегишли хулосалар чиқарса, ўзига фойда бўлади. Биргина финални олайлик. Португалияликлар сардори Криштиану Роналду ўйин бошида жароҳатланганига қарамай, майдонга қайтди. Иккинчи марта жароҳатга йўлиққанидан кейин эса, кўзларида жиққа ёш билан майдондан чиқиб кетди. Йўқ, у бутунлай кетмади, четда туриб, оқсоқлаганча жамоадошларига кўрсатмалар берди, уларни гуҳан қўллаб-қувватлади. Шу эмасми, ВАТАНПАРВАРЛИК? Буюк футболчи, буюк тўпурар Португалия мадҳиясини куйлашда ҳам бутун дунёга ўз мамлакатининг буюк фарзанди эканлигини намойиш этди. Бундай ёндашувдан нафақат футболчилар, балки ҳар бир инсон ўрнак олса бўлади. Яна бир хулоса иккинчи финалчига боғлиқ. Французлар ўйин бошиданоқ Роналдуга нисбатан атайин «ов» бошладилар, гўё. Криштиануга ишлатилган қўполликлар, ҳакамнинг бунга эътибор бермагани... Хуллас, Франция термаси  «ўз мақсади»га эришгач, ўйин тизгинини йўқотди. Оддий айтганда, Роналдунинг кўз ёшлари якунда франциялик футболчилар ва мухлисларнинг кўз ёшларига уланди. Ғирромлик ўз жазосини олди!

Энди футбол атрофидаги воқеаларга ҳам тўхталамиз. Илғор ҳужумчи Карим Бензема Франция термаси таркибига олинмади. Нега? Чунки ахлоқи тўғри келмади. Қаранг, шундай маҳорат соҳиби майдон ташқарисидаги юриш-туриши туфайли четда қолди. Россия термаси вакиллари эса шармандали иштирокка қарамай, кўнгилхушлик қилишдан уялишмади. Дейлик, икки футболчи шампан виносининг ўзига 250 минг евро сарфлабди. Буниси ВАТАНга антимуҳаббат намунаси. Шахсий фикримча, ҳар бир ёш футболчимиз бу воқеалардан ўзига сабоқ чиқариши керак. Зеро, биз - ўзбекистонлик мухлислар ҳам миллий жамоамизни йирик-йирик турнирларда худди португаллар, исландлар ёки уэльсликлар каби шов-шув кўтаришига гувоҳ бўлишни истаймиз. Бунинг учун эса йигитларимиз аввало, Криштиану каби катта профессионаллардан ўрнак олишлари керак.

Аҳмаджон ИСЛОМОВ, Тошкент шаҳри.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:22, 26.07.2016.
Ўқилди: 9522 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.