Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Соқов футболчига тил битди ва бошқа «гол»ли фактлар

Баҳо:
+ | -

Миллионлар ўйини нафақат жозибаси, балки ўзига хос тарихи билан ҳам ажралиб туради. Шу пайтга қадар футбол дунёсида шу қадар кулгили ва антиқа ҳолатлар кузатилганки, беихтиёр ёқа ушлайсиз. Бугунги саҳифамизда ана шундай воқеалардан айримларига тўхталиб ўтамиз.

ЁЗИШНИ БИЛМАЙДИГАН ҲАКАМ

2003 йилда ўтказилган сўровнома натижалари кўра, норвегиялик Пер Андре Братас энг антиқа ҳакам деб топилди. Чунки у матч мобайнида ҳеч нарсага эътибор қилмас, футболчилар ва мураббийларнинг эътирозларига ҳам заррача парво қилмасди. Энг қизиғи, ҳеч қачон футболчига сариқ ёки қизил карточка кўрсатмаганди. Ҳатто ўйинчилар томонидан йўл қўйилган қўполликларни ҳам жазоламасди. Айнан шу жиҳат сўровнома иштирокчиларининг эътиборини тортди. Мавсумдан кейин ҳакамга тегишли маълумотлар аниқ бўлгач, кўпчилик янада ҳайратланди. Боиси, Андре Братас “дислекция”, яъни, ўқиш ва ёзишда қийналиш хасталигига дучор бўлган экан ва айнан шунинг учун ҳам, ҳеч кимни огоҳлантирмас экан. Боиси, агар у қайсидир ўйинчига сариқ ёки қизил карточка кўрсатса, албатта, ўша футболчининг исм-шарифини қайд этиб қўйишга тўғри келарди.

ҲИЙЛАГАР КАМЕРУНЛИКЛАР

2003 йилда Камерун терма жамоаси Испания билан ўйин ўтказиши керак эди. Аммо ўйиндан олдин жуда ғалати воқеа содир бўлди. Яъни, камерунлик футболчилар мезбонларга юк солинган сумкаларини аэропортда ўғирлатиб қўйишганини, спорт кийимлари эса ўша сумкаларда эканлигини айтиб, янги кийим сўрайдилар. Меҳмонларнинг гапларига лаққа тушган испанлар эса, дарров Камерун футболчиларини янги либос билан таъминлайдилар. Аммо африкалик ўйинчилар майдонга эски футболка-ю бутсаларда тушиб келади. Энг қизиғи, ўйин тугагач, улар янги либосларни эгаларига қайтармай, Африкага жўнаб қоладилар.

БАҚИРИБ ЮБОРГАН СОҚОВ
1967 йилда Тунисда содир бўлган воқеа эса кўпчиликни ҳайратга солган. Гап шундаки, ҳакам ўйинчилардан бирини жазолаган. Бу ўйинчи эса, ҳакамнинг қароридан норозилигини билдириш учун бор овози билан бақириб юборган ва майдонни табассум билан тарк этганди. Боиси, бу футболчи болалигидан эшитиш ва гапириш қобилиятини йўқотган эди.
4 ТА ГОЛ, АММО…

“Астон Вилла” футболчиси Крисс Николл футбол тарихида антиқа покер қайд этган ўйинчилар сирасига киради. Чунки у 1976 йилнинг 20 мартида маҳаллий “Лестер Сити”га қарши кечган матчда 4 та голга муаллифлик қилади. Аммо бу унга қувонч бағишламайди, чунки ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топади.

УЙЛАНИШ МУМКИН ЭМАС!

Ҳамма соҳада бўлгани каби футболда ҳам ўзига хос ирим-сиримлар бор. Хусусан, аксарият футболчилар ё маълум муддатлик танаффус пайтида ёки мавсум якунлангач, оила қуришади. Бу анъанани камдан-кам футболчилар бузишган ва албатта, бирор кўнгилсизликка йўлиқишган. Жумладан, Россия премьер-лигасининг иккинчи дивизионида иштирок этадиган “Содовик” жамоаси посбони Игор Кот уйланади ва унинг оила қуриши айни мавсум чўққисига чиққан пайтга тўғри келади. Аммо тўйидан кейинги биринчи учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ тиззасидан жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлади. Эҳтимол, бу айнан иримга боғлиқ эмасдир, буниси бизга қоронғу.

Манба: diydoraziz.uz
Киритилди: 11:06, 26.07.2016.
Ўқилди: 4870 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.