Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Якундаги довдираш «анъана»си

Баҳо:
+ | -

Футболчиларимиз юртимизда меҳмон бўлиб турган Ироқ терма жамоасини 2 марта мағлубиятга учратишди. Ироқликларга хос ирода, матонат, еврофутболга мойиллик ва шу хусусиятлар билан боғлиқ натижаларни ҳисобга олсак, ҳаммаси кўнгилдагидек, албатта. Уммон термаси билан ўтказилган шундай ўртоқлик учрашувларида кузатилган мағлубиятлардан сўнг асаблари бузилган мухлислар учун бу ғалабалар тасалли қайсидир маънода. Бундай вазиятда таркиб, тактика, мақсад эсга олинмайди. Муҳими - ғалаба ва натижа!

Сурия термасига қарши кечадиган дастлабки муҳим учрашувга қадар барчаси изга тушади, янги ғалабалар серияси учун асос солинади, хуллас, мавжуд муаммоларнинг ечими топилади. Унгача бир ойдан кўпроқ вақт бор. Демак, ҳозирча мухлислар хурсанд бўлиб туришлари керак. Таъкидлаш жоизки, шу масала оқилона уддаланди, тамом. Миллий терма жамоамиз ўз олдига кичик-кичик вазифалар қўйиб, уларни бажариш орқали катта мақсадларга эришмоқчи. Бу ҳам ишга бошқача ёндашувдан дарак. Самвел Бабаян дейлик, Канада терма жамоасига қарши учрашувни ҳеч бир хавотирсиз ўтказгани аниқ. Ўша вазиятда у мағлубиятдан чўчимасди. Чунки узоқ Авс­триядаги дастлабки мағлубият учун кучли танқид янграмаслигини яхши биларди. Якшанба оқшомидаги ўйин­да эса мураббийни фақат ғалаба қониқтирарди. Гарчи ўртоқлик учрашуви бўлсада, мағлубият унинг мураббийлик шаъни ва тақдирига хавф соларди. Шу боисми, Бабаянни ўйин савияси қизиқтирмади. Захирадан кетма-кет икки нафар чап қанот ярим ҳимоячисининг майдонга туширилиши ҳам фикримиз далилидир. Очиғи, ўйин давомида Самвел Бабаян бироз тушунарсиз қарорлари билан ёдда қолди. У Шерзод Каримов ўрнига Достон Ҳамдамовни майдонга туширганида, ҳар икки қанот ярим ҳимояси фаоллашарди, янада аниқроғи, икки томон фаоллик бобида бир-бири билан баҳслашарди. Бош мураббий эса буни истамади. Бунинг натижасида миллий жамоамиз учрашувнинг сўнгги дақиқаларини жуда пала-партиш ўтказди. Футболчилардаги ҳадик-хавотир яққол кўзга ташланди. Ҳаттоки, исландча қўллаб-қувватлаш тажрибасини иштиёқ билан амалда синаб кўрган мухлисларнинг ҳам ҳафсалалари пир бўлди. Яхшики, Самвел Бабаяннинг бахтига натижа хайрли тугади.

Умуман олганда, Сурия термаси билан бўладиган баҳсга қадар мутахассис ва мухлислар учун янги мавзу топилди. Самвел Бабаян танлаган йўл ўзини оқлайдими? Энди мухлислар шу савол теварагида баҳслашадилар ва шу мунозара ўлароқ, икки қутбга ажраладилар. Кимдир миллий жамоамиз ўзагини «пахтакорчилар» ташкил этаётганидан хурсанд, бошқа биров учун эса бу - Бабаянча бебошлик. Шу зайл баҳс давом этади ва бир ойлик муддат сезилмай ўтиб кетади. Кейин эса сўнгги саралаш ўйинлари бошланади ва бугун миллий жамоамиз ҳаётида юз бераётган довдираш ҳолати бирмунча унутилади. Самвел Бабаян ўша кунларга ёруғ юз билан етиб олмоқчи ва ҳар бир учрашув натижаси учун алоҳида-алоҳида курашмоқчи.

Бош мураббий иш услубида ягона, бир-бирини тўлдирувчи, бир-биридан ўзиб ўтувчи концепциянинг йўқлиги бизни шу каби мулоҳаза юритишга ундамоқда. Назаримизда, у легионер футболчиларимизнинг сўнгги саралаш баҳсларига юқори спорт формасида келишларига умид боғламоқда. Ишончимиз комилки, у асосий таркибда Александр Лобанов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев каби легионерларни майдонга туширади. Шу таркибга уйғун Ислом Тўхтахўжаев ва Сервер Жепаровни ҳам турли сабабларга кўра, ўқув-йиғин машғулотларига жалб этмагани замирида ҳам қандайдир сир яшириндек. Бошқача айтганда, Самвел Бабаян рақибларга кучли жамоани реклама қилишдан тийилмоқда. Хавф­ли таваккал бу! Айни чоғда шу таваккал хайрли натижалар бериши ҳам мумкин. Буни унутмаслик лозим. Бироқ рақибларни миллий жамоамизнинг ҳозирги таркиби билан чалғитиш - қийин масала. Фикримизча, рақиб терма жамоалар мураббийлар штаби барибир, «Краснодар» ва «Локомотив» (Москва) ўйинларини кўпроқ кузатадилар. Бу эса терма жамоамиздаги мавжуд мажбурий иложсизлик ҳолати улар учун маълум деганидир.

Ироқ термасига қарши учрашувдан аввал ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси муаммоли кечишини тахмин қилган зукко мухлис айни шу масалада безовта. Тўғриси, ўша мухлис Игнатий Нестеров ва ҳимоячилар ўртасида тушунмовчилик содир бўлиши ва голли вазият юзага келишини аввалдан аниқ айтиб берди. Игнатийнинг ўйин якунидаги руҳий довдираш ҳолатидан халос бўлиши мушкул, чоғи. Самвел Бабаян балки шунинг учун унга асосий таркибдан жой ажратмаётгандир. Ахир масъулиятли расмий учрашувлар якунини хавотирда ўтказишни истамайди-да. Вазият тақозосига кўра, мураббий Мурод Ризаев томонидан Буффонга қиёсланган дарвозабонни яна бир бор синовдан ўтказди. «Буффон» авваллари бўлганидек, учрашувнинг қарийб 80 дақиқасида маҳоратини кўрсатди, сўнг барчага маълум довдираш бошланди. Ўша лаҳзада онгу-шууримизни бир фикр чулғаб олди. Самвел Бабаян ўйин тақдирини гўё, атайлаб футболчиларнинг ўзларига ташлаб қўйди. Шу қарори билан  ўз имконини кутаётган футболчилар учун  синов муҳитини яратди. Учрашувда фақат синовдан ўтишлари кўзда тутилган футболчиларнинг иштирок этишгани сабаби ҳам, эҳтимол, шу билан боғлиқдир. Бўлиши мумкин. Лекин у имкон ва синов жараёнларини анчагина кечиктириб юборди. Таъбир жоиз бўлса,   мураббий вазиятларни эмас, балки вазиятлар уни бошқармоқда. Бабаяннинг  муттасил терма жамоамизнинг иккинчи таркиби билан машғулот олиб бораётгани, ироқликларга қарши айнан шу таркиб ўйнагани ҳам бежиз эмас. У мухлисларни иккинчи миллий терма жамоамиз ўйини билан таништирди ва шу тариқа легионерларимизни танқидлардан ҳимоя қилиш йўлини тутмоқда. Ким билади, дейсиз, эртага ҳаммаси тескари томонга ўзгариб кетиши мумкин. У ҳолда мураббий иккинчи таркибга ишониб бўлмаслигини осонгина исботлайди. Ҳозирданоқ мухлисларда шундай кайфият шаклланиб бўлди.

Муҳтарам мухлис! Юқорида бир учрашув сабаб, Самвел Бабаян иш услубига оид мулоҳазаларимизни эътиборингиздан ҳавола этдик. Ҳа, шундай. Биз фақат иш услуби хусусида сўз юритдик. Ўйин услуби хусусида ҳозирча бирор мулоҳаза айтишдан ўзимизни тиямиз. Зеро, терма жамоамизда ўйин услубини такомиллаштиришдан кўра, иш услубида ўзгачаликка интилиш устунроқдек туюлмоқда.

Муҳаммад ВАЛИ

 

 
Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:46, 27.07.2016.
Ўқилди: 7170 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.