«Барселона» ҳужумчиси Неймар ОАВ томонидан унга бўлган катта эътибордан норози эканини билдирди.
«Мен 24 ёшдаман, ҳали ёшман, ўзимга хос эҳтиёжларим бор. Камчиликларим ҳам бор, дам олишни, дўстларим билан хурсандчилик қилишни ёқтирман. Нимага бундан муаммо ясалиши керак, тушунмайман, хурсандчилик қилишнинг нимаси ёмон? Дўстларим, оилам даврасида вақтимни ўтказаман. Бу менинг шахсиё ҳаётим. Майдонда эса бор кучимни сарфлайман, хато қилмасликка ҳаракат қиламан. Мени ўрнимга ўзингизни қўйиб кўринг» - деди Неймар L'Equipe хабарида.













