Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

“Локомотив” эртага биринчи давранинг охирги ўйинини ўтказади

Баҳо:
+ | -

 Эртага, 28 июль куни олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, бу ўйин баъзи сабабларга кўра ўз вақтида ўтказилмай кейинроқ муддатга қолдирилганди.

Демак, эртага ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 20:00да бошланади. Учрашувни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

28 июль. Олий лига. 13-турнинг қолдирилган учрашуви

ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ

Бошланиш вақти – 20:00. ТТЙМИ стадиони.

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Лутфулин (Тошкент)

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

ПФЛ вакили: А. Иноятов.

Турнир жадвалидаги ўрни: “Локомотив” 2-ўринда (36 очко), “Қизилқум” 6-ўринда (23 очко).

Очколар орасидаги фарқ – 13 очко.

Таъриф: Биргина шу ўйинни ҳисобга олмаганда олий лиганинг биринчи даврасидан ўрин олган барча учрашувлар ўз якунига етиб бўлган. Ҳар иккала жамоа ҳам мазкур беллашувга жиддий тайёргарлик кўрди. Жамоалар сафида бир нечта ўзгаришлар юз берди. “Локо” ўз таркибини Артур Геворкян эвазига кучайтирган бўлса, “Қизилқум” Воҳид Шодиев, Эркин Бойдуллаев, Неманья Йованович каби футболчилар билан шартнома тузди. Эртага мухлисларни қизиқарли баҳс кутмоқда дея оламиз.

Факт: Ўз майдонида шу пайтгача олтита ўйинда майдонга тушган “Локомотив” шундан бештасида ғалаба қозониб, фақат бир бор дуранг ўйнади. Жамоа ўз уйида кечган беллашувларда 15та гол уришнинг уддасидан чиққан. “Қизилқум” эса сафарда олтита баҳсда иштирок этиб, шундан иккитасида ғалаба қозонган. Икки бор дуранг ўйнаб, яна шунча мағлуб бўлди.

Факт: “Локомотив” охирги тўртта учрашувнинг иккитасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади. “Қизилқум” эса охирги тўртта ўйиннинг фақат биттасида ғалабага эришди, икки бор дуранг ўйнаб, бир марта ютқазган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:58, 27.07.2016.
Ўқилди: 4570 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.