Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Жавлон Гусейнов: «Иккинчи даврада мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

«Андижон»нинг марказий ҳимоячиси Жавлон Гусейнов учун мавсумнинг биринчи қисми кўнгилдагидек ўтди дея олмаймиз.

Аниқроғи жарохатлар 25 ёшли футболчини вақтинчалик «ўйиндан ташқари» холатда қолиб кетишини таъминлади. Лекин Гусейнов айни дамда умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирок этмоқда. Ундан мухлисларнинг ҳам умиди катта. Шу боис Жавлонни тезроқ сафга қайтишини кутаётган ишқибозлар ҳам йўқ эмас. Шуни инобатга олиб, Гусейнов билан суҳбат уюштиришга қарор қилдик. Ўз навбатида футболчи ҳам таклифимизга лаббай дея жавоб бериб, бу борада ўзини профессионалларча тутди.

- Жавлон, айни дамда ўзингизни қандай хис қилмоқдасиз? Жарохатлардан тўлиқ фориғ бўлдингизми?

- Ҳа, Яратганга шукур, ҳаммаси ортда қолди ва ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Маълум муддат машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Шунинг учун бирдагина аввалгидек киришиб кетиб бўлмайди. Вақт ўтгани сайин ҳаммаси изига тушиб боради деб ўйлайман. Машғулотларда тўлиқ куч билан ишламоқдаман.

- Операциядан кейин тикланиш жараёнида сизга ким ёки нима ёрдам берди?

- Тикланишда бош ролни оила аъзоларим ўйнади десам муболаға бўлмайди. Уларнинг далдаси тезроқ сафга қайтишимда ёрдам берди.

- Йиғин тўғрисида фикрингиз?

- Менимча ҳаммаси режа асосида кечди. Машғулотлар билан бирга назорат учрашувлари ҳам етарли бўлди. Кўпрок жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди.

- Давралар оралиғида таркибда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Қандай муносабатдасиз?

- Футболда бу каби холатлар учраб туради. (Кулиб) Таркибда юз берган ўзгаришларга аста секин урганиб ҳам кетаркансиз. Бу албатта яхшику, лекин бир томондан мураббийларга қийин. Чунки янги жамоани шакллантириш учун яна вақт керак бўлади. Сафимизга келиб қўшилганлар билан илгари бирга ўйнаганмиз, терма жамоада ва бошка клубларда. Уларни жамоа яхши қабул қилди дея оламан.

- Расмий ўйинлар бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Тайёрмисиз?

- Очиғини айтганда, ҳозир ўйинларга 100% тайёрман дея олмайман. Лекин бунга анча яқинман. Худо хоҳласа 100% даражага чиқиб мухлисларни ўйиним билан хурсанд қиламан. Буни ўзим ҳам соғиндим. Агарда мураббийлар ишонч билдиришса ҳамиша жангга шайман ва жамоамга ёрдамим тегса бундан хурсанд бўламан.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 12:23, 28.07.2016.
Ўқилди: 3470 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.